Мақолада чет эл инвестициясини минтақавий даражада жалб қилиш учун ҳуқуқий-ташкилий механизмларни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Инвестицияларнинг минтақавий иқтисодий ривожланишга таъсирига оид тадқиқотлари таҳлил қилинган. Шунингдек, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилиб, якунида хулоса ва тавсиялар берилган.
Мақола Ўзбекистонда жисмоний шахсларнинг даромад солиғи мисолида тўғри солиқларнинг аҳамиятини оширишга бағишланган бўлиб, тадқиқот доирасида олимларнинг фикрлари келтирилган. Шунингдек, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича прогрессив солиқ ставкасини Ўзбекистонда қўллашнинг зарурияти мавжудлиги ва унинг ўзига хос модели таклиф қилинган
Ушбу мақолада жаҳондаги нуфузли компанияларда молиявий ҳолатни барқарорлаштириш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ўсишга эришиш мақсадида «бошқарувнинг халқаро стандартларига ўтиш, кластер ва кооперация тизимидаги субъектларда молиявий битимлар тузиш жараёнида трансферт баҳолардан фойдаланиш, операцион сегментлар бўйича молиявий ва бошқарув ҳисоботларини тақдим этиш» лозимлиги белгилаб қўйилган. Халқаро тажриба мазкур муаммоларнинг назарий-услубий ва ташкилий жиҳатлари бўйича етарлича ахборотлар базаси шакллантирилганлиги, бу борада махсус илмий-инновацион тадқиқотлар олиб борилаётганлигига гувоҳлик бермоқда. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, «Буюк Британия ва АҚШ компаниялари ўртасида АҚШ Федерал солиқ хизмати (IRS) томонидан савдо битимлари жараёнида трансферт баҳони шакллантиришда роялти ва бошқа харажатларни ноқонуний тақсимлаш натижасида олинган 3,4 млрд. долларлик даромадни Англияда жойлашган Бош корхонага қайтарилганлиги» масаланинг жиддий ва муҳимлигидан далолат беради.