Ушбу мақолада тижорат банкларининг ликвидлилик кўрсаткичларини мустаҳкамлаш механизмини такомиллаштиришнинг хориж тажрибаси асосида хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш йўллари, банк ликвидлигининг моҳияти, ривожланиш тарихи ҳамда банк ликвидлигини ривожлантириш истиқболларини такомиллаштириш ҳақида cўз боради. Хусусан, мақолада тижорат банклари ликвидлилик кўрсаткичларини мустаҳкамлаш механизмларининг хориж тажрибасини жорий этиш асосида банклар фаолияти самарадорлигини оширишдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф тавсиявий ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.
Мақолада Ўзбекистон миллий маҳсулотларини электрон тижорат орқали экспорт қилиш муаммолари алоҳида таҳлил этилган, соҳанинг мазмун-моҳияти, ривожланиш истиқболлари, ҳуқуқий асослари, электрон тижорат хизматлар соҳаси сафатида иқтисодиётимиздаги ўрни ва Ўзбекистонда миллий маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини ошириш соҳасидаги муаммолар ва унинг ечими борасидаги таклифлар келтирилган.
Мақолада чет эл инвестициясини минтақавий даражада жалб қилиш учун ҳуқуқий-ташкилий механизмларни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Инвестицияларнинг минтақавий иқтисодий ривожланишга таъсирига оид тадқиқотлари таҳлил қилинган. Шунингдек, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилиб, якунида хулоса ва тавсиялар берилган.
Мақолада хизматлар соҳасининг мазмун-моҳияти очиб берилиб, унинг асосий кўрсаткичлари ва ривожланишистиқболлари иқтисодий таҳлил қилиниб ўрганиб чиқилган. Шунингдек, хизматлар соҳасининг миллий иқтисодиётда тутган ўрни, аҳамияти, унинг ЯИМ даги улуши ва асосий кўрсаткичлари иқтисодий-статистик таҳлил қилиб берилган.
Ушбу мақолада анъанавий неоклассик иқтисодий назариядан фарқ қилувчи "бошқа канон" (муқобил) иқтисодий мактаблар таҳлил қилинади ва уларнинг Ўзбекистонда ҳудудий иқтисодий ривожланишга нисбатан ёндашувлари кўриб чиқилади. Мақолада институтсионализм, структурализм ва марксизм каби йўналишлар нуқтаи назаридан ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий номутаносибликлар, марказ–периферия муносабатлари ва давлат иштирокининг аҳамияти баҳоланади. Муаллиф ушбу гетеродокс йўналишларнинг назарий асосларига таяниб, Ўзбекистон шароитида ҳудудий сиёсатни қайта кўриб чиқиш бўйича амалий таклифларни илгари суради.
Мазкур мақолада хизмат кўрсатиш соҳасида давлат- хусусий шериклиги лойиҳаларида рискларни баҳолашда мамлакатимиздаги иқтисодий жараёнларнинг трансформациялашиши шароитида турли соҳа ва тармоқ корхоналари ва ташкилотларида ҳамкорлик, ўзаро тенглик ҳамда рискларни тақсимлаш тамойилига асосланган иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланишига алоҳида эътибор қаратилган.
Ушбу мақолада рақамли трансформация жараёнида корпоратив бошқарув самарадорлигини оширишнинг назарий асослари таҳлил қилинган. Корпоратив бошқарув тушунчасига турли олимлар томонидан берилган таърифлар таққосланиб, унинг молиявий муносабатлар, стратегия ва назорат, ресурслардан самарали фойдаланиш, барқарор ривожланиш ҳамда рақамли иқтисодиётга мослашув каби жиҳатлари ёритилган. Шунингдек, корпоратив бошқарув самарадорлигини баҳолаш индекси (КБСИ) таклиф этилган бўлиб, у компанияларнинг рақамли иқтисодиёт талабларига мослашув даражасини аниқлашда ишончли назарий ва амалий восита сифатида тавсия этилган.
Ушбу мақолада республикамизда амалга оширилаётган инвестиция сиёсати, халқаро инвестицияларни жалб қилиш тизими, улар учун яратилган шарт-шароитлар, иқтисодиётга ўзлаштирилган ва ўзлаштирилмаган инвестицияларнинг статистик таҳлили ҳамда соҳадаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш учун амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада инфратузилма ривожланишининг иқтисодий моҳияти илмий жиҳатдан таҳлил қилинган. Инфратузилманинг иқтисодий ўсишни жадаллаштириш, иш ўринларини яратиш, инвестицияларни жалб қилиш ва аҳоли турмуш сифатини оширишдаги роли очиб берилган. Халқаро тажрибалар таҳлили асосида инфратузилмани молиялаштиришнинг замонавий моделлари (давлат-хусусий шериклик, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, халқаро молиявий институтлар кредитлари) ҳамда уларнинг Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятлари кўрсатилган. Муаллиф инфратузилмани барқарор иқтисодий ривожланишнинг асосий стратегик омили сифатида баҳолайди.
Мақолада корхоналарни ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тортишнинг объектив зарурлиги, унинг иқтисодий аҳамияти ва услубий асослари таҳлил қилинади. Ер ости ресурсларидан фойдаланиш жараёнида солиқ сиёсати муҳим восита бўлиб, давлат бюджети даромадларини шакллантириш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва экологик барқарорликни таъминлашда катта аҳамиятга эга. Шунингдек, мақолада халқаро тажриба таҳлил қилиниб, Ўзбекистон учун самарали моделлар таклиф қилинади.
Ушбу мақолада хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва инклюзив ривожланишида тутган стратегик ўрни таҳлил этилади. Хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ишлаб чиқариш, технологик янгиланиш, экспорт салоҳияти ва меҳнат бозорига таъсири илмий ва амалий жиҳатдан баҳоланган. Шунингдек, халқаро тажриба ва миллий ислоҳотлар асосида хорижий сармоялар самарадорлигини оширишга қаратилган институционал таклифлар илгари сурилади.
Мақолада ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги корхоналарда ESG-мажбуриятлар (экологик, ижтимоий, корпоратив бошқарув) ҳисобини МҲХС S1 «Барқарорлик билан боғлиқ ахборотни ошкор қилиш умумий талаблари» ва МҲХС S2 «Иқлим билан боғлиқ ошкор қилишлар» стандартлари асосида такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Муаллиф томонидан АКТ соҳасига хос 4 ESG-мажбурият тоифаси ҳамда ESG-ҳисоботнинг 6 таркибий қисмини аниқлаштирилган намунавий шакли ишлаб чиқилган. «Ўзбектелеком» АК мисолида апробация ўтказилган
Мазкур мақолада минтақавий агросаноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришга оид илмий қарашлар таҳлил қилинган. Глобаллашув шароитида агросаноат соҳасини модернизация қилиш, ички бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишнинг назарий асослари ёритилган. Хорижий ва маҳаллий олимларнинг агросаноат мажмуаси ҳамда кластерлаштиришга оид ёндашувлари умумлаштирилган. Таҳлил натижалари кластер ёндашуви минтақавий агросаноатнинг барқарор ривожланиши ва рақобат устунлигини таъминлашда муҳим институционал механизм эканлигини кўрсатади
Мақолада меҳмонхона индустриясида “яшил стандартлар”ни жорий этишнинг назарий асослари, халқаро тажриба ва уларни Ўзбекистон шароитида амалга ошириш истиқболлари таҳлил қилинган. Тадқиқот жараёнида экологик барқарорлик, ресурслардан тежамкор фойдаланиш ва энергия самарадорлиги каби йўналишлар меҳмонхона фаолиятидаги асосий тамойиллар сифатида баҳоланади. Жаҳон амалиёти мисолида (Япония, Швеция, ЖАР, Дания ва Сингапур) “яшил меҳмонхона” моделларининг самарадорлиги ўрганилиб, уларни миллий тизимга интеграция қилиш учун илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистонда экологик стандартлар тизимини такомиллаштириш, миллий “Меҳмондўстлик индустрияси мезонлари” стандартини халқаро талаблар билан уйғунлаштириш ва миллий дизайн асосида “яшил меҳмонхона модели”ни жорий этиш бўйича амалий тавсиялар берилган
Ушбу мақолада Қатар туризм соҳасини рақамлаштириш, хусусан, туризмга сунъий интеллект, буюмлар интернети-IoT, VR ва 3D каби рақамли технологияларнинг татбиқ этилиши ҳамда унинг ривожланиш босқичлари очиб берилган. Шунингдек, мақолада рақамлаштиришнинг мамлакат иқтисодиётига ижобий таъсири ва натижалари ёритилган.
Ушбу мақолада мамлакат аҳолисининг турмуш даражасини ва умумий фаровонлигини оширишда сифатли иқтисодий ўсишнинг ҳал қилувчи роли кўриб чиқилган. Маълумки, ялпи ички маҳсулотдаги йиллар мобайнидаги ижобий динамика фақатгина иқтисодий кўрсаткичларнинг миқдорий ўсишини ўзида ифодалайди. Бироқ, сифатли иқтисодий ўсиш ундан фарқли равишда ишлаб чиқариш, технологик инновациялар, инсон капиталини ривожлантириш ва ижтимоий тенгликдаги таркибий яхшиланишларни алоҳида кўриб чиқиш имконини беради. Тадқиқот барқарор ва инклюзив ўсиш шакллари қашшоқликни камайтириш, ижтимоий барқарорлик ва узоқ муддатли миллий фаровонликка қандай ҳисса қўшаётганини кўрсатиб ўтади. Мақолада турли даражадаги иқтисодларнинг назарий асослари ва амалий мисоллари таҳлил қилиниб, иқтисодий кенгайиш сифати бойликни адолатли тақсимлашни таъминлаш ва аҳолининг ҳаётдан қониқиш даражасини оширишнинг ҳал қилувчи омили эканлигини очиб беради.
Ушбу мақолада Ўзбекистон минтақаларида туризмни ривожлантиришнинг ўзига хос хусусиятлари, хусусан Хоразм вилояти мисолида туризм салоҳияти, маданий мерос объектлари, экотуризм ва рекреация имкониятлари ҳамда давлат-хусусий шерикчилик доирасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ёритилган. Туризмнинг минтақавий иқтисодиётдаги роли, аҳоли бандлигига ва турмуш фаровонлигига таъсири таҳлил қилинган
Мақолада тўғридан-тўғри инвестициялар оқимининг минтақавий ўзгаришлари кўриб чиқилган. Тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишга таъсир қилувчи асосий минтақавий хусусиятлари таҳлил қилинган. Шунингдек, ривожланмаган ҳудудларга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилишдаги муаммолар ўрганилиб, якунида хулоса ва тавсиялар берилган.
Ушбу мақолада қимматли қоғозлар бозорини ташкил топиши ва унинг қисқача мазмуни ва моҳияти, қимматли қоғозлар бозорининг асосий ҳусусиятлари, мамлакат иқтисодиятини ривожланишига таъсири кўриб чиқилган.
Мақолада анъанавий, инновацион ва креатив иқтисодий муносабатларнинг моҳияти ва амал қилиш механизмлари қиёсий таҳлил қилинган. Креатив иқтисодиётнинг ижодий фикр, интеллектуал мулк ва рақамли платформаларга таянадиган қиймат яратиш модели ёритилган. Инновацион иқтисодиётда технология ва илмий янгиликлар устуворлиги асосланган. Анъанавий иқтисодиётнинг моддий ресурсларга таянган тартиблари кўрсатилган. Таҳлил натижасида ушбу уч иқтисодий моделни ўзаро уйғун ривожлантириш миллий иқтисодиёт самарадорлигини ошириши қайд этилган