Мазкур тадқиқот Ўзбекистонда туризм соҳасини жадал ривожлантиришда инвестицион лойиҳаларни самарали жалб этиш ва бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини таҳлил қилиш ҳамда такомиллаштиришга бағишланган. Туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг бой маданий-тарихий мероси ва табиий ресурслари инвесторлар учун кенг имкониятлар яратаётган бўлса-да, инвестиция фаоллигини таъминлашда ташкилий механизмлар, ҳуқуқий асослар ва институционал муҳитда ҳануз муайян муаммолар мавжуд. Тадқиқотда туризмга оид инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда тўсиқ бўлаётган омиллар, хусусан, лойиҳа муҳандислик ҳужжатларини тайёрлашдаги мураккабликлар, ер ажратиш жараёнидаги узоқ муддатли расмийлаштириш, молиявий кафолатларнинг етарли эмаслиги, маҳаллий ҳокимият органлари ва хусусий сектор ўртасидаги мувофиқлашув муаммолари атрофлича таҳлил қилинган.
Мақолада фонд бозорини тартибга солишнинг назарий ва услубий асослари, унинг миллий иқтисодиётдаги ўрни ва роли кўриб чиқилган, фонд бозорининг асосий воситаларидан фойдаланишнинг муаммоли томонлари кўрсатилган ҳолда тавсифланган, фонд бозорини ривожлантиришнинг ташқи шароитлари таҳлил қилиниб, миллий иқтисодиётда фонд бозори механизмининг ривожланиш хусусиятлари аниқланган. Шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиёти ҳолатининг ҳозирги босқичига хос бўлган фонд бозори ресурсларини жалб қилиш тузилмасига эътибор қаратилиб, уларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақола жорий активлар аудитида таҳлилий амалларни қўллашда фойдаланиладиган ахборот манбалари ва унинг таркибий тузилишини халқаро стандартларга мувофиқ амалий қўллаш масалаларини кўриб чиқилган. Илмий тадқиқотда захираларнинг моҳиятини ҳисобга олган ҳолда таҳлил қилиш ҳамда таҳлил маълумотларидан аудит жараёнида қўллаш масалалари кўриб чиқилган.
Ушбу мақолада тўқимачилик саноатини янада ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилганлиги, тармоқга хорижий инвестицияларни жалб этиш, сифат менежменти тизимини жорий этиш, бошқаришда инновацион усулларни қўллаш, соҳа корхоналарининг инвестиция ва экспорт фаолиятини самарали усулларини такомиллаштириш тўғрисида баён этилган.
Ушбу мақолада ходимлар олдидаги мажбурият ҳисобиназарий, услубий ва ҳуқуқий жиҳатдан ўрганилган. Ўрганишлар асосида ходимлар олдидаги мажбурият ҳисобини такомиллаштириш таклиф этилган.
Ушбу мақола жорий активлар ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ асосий жиҳатларини шарҳлайди ва уни амалий қўллаш масалаларини кўриб чиқади. Илмий тадқиқотда жорий активларнинг моҳиятини очиб бериш, тайёр маҳсулотлар, товарлар ва тугалланмаган ишлаб чиқариш таннархини аниқлаш, захираларни баҳолаш, соф сотиш нархи бўйича таснифлаш келтирилган.
Мазкур мақолада тадбиркорлик фаолиятини баҳолаш методологиясини такомиллаштириш учун хориж тажрибасини таҳлилий ўрганиш, уни миллий шароитга татбиқ қилиш имкониятлари, ҳамда амалдаги статистик маълумотларга таянган ҳолда тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.
Ушбу мақолада тижорат банкларининг ликвидлилик кўрсаткичларини мустаҳкамлаш механизмини такомиллаштиришнинг хориж тажрибаси асосида хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш йўллари, банк ликвидлигининг моҳияти, ривожланиш тарихи ҳамда банк ликвидлигини ривожлантириш истиқболларини такомиллаштириш ҳақида cўз боради. Хусусан, мақолада тижорат банклари ликвидлилик кўрсаткичларини мустаҳкамлаш механизмларининг хориж тажрибасини жорий этиш асосида банклар фаолияти самарадорлигини оширишдаги мавжуд муаммолар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича муаллиф тавсиявий ёндашувлари ва таклифлари келтирилган.
Ушбу мақоласавдо хизматлари тизимини ривожлантиришнинг моҳияти ва зарурияти,савдо хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, савдо корхоналарининг стратегик рақобатбардошлигини таъминлаш ва рақобат стратегияларини шакллантиришнинг назарий ва услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш, савдода хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш йўлларини таклиф қилиш ва савдода хизматлар соҳасининг хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига бағишланган.
Мақолада корхоналарда амалга ошириладиган капитал инвестицияларнинг амалдаги ҳолати, уларнинг ҳисобини юритишнинг амалий муаммолари, рақамли иқтисодиётни шакллантириш шароитида капитал инвестициялар ҳисобини халқаро тажрибалардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш масалалари очиб берилган.
Мақолада давлат молиявий сиёсатининг самарадорлигини баҳолашнинг методологик асосларини такомиллаштириш ва уларни Ўзбекистон амалиётида қўллаш масалалари ёритилган. Хусусан, давлат молиявий сиёсатини баҳолашнинг назарий асослари, унинг самарадорлигини аниқлашда анъанавий ва замонавий методларнинг имкониятлари кўриб чиқилган. Жумладан, макроиқтисодий кўрсаткичлар асосида самарадорлик композит индекси (MSSI – Macroeconomic Stability and Sustainability Index), секторлар кесимида харажат-натижа самарадорлигини баҳолаш модели (DEA – Data Envelopment Analysis), солиқ сиёсатининг ЯИМга таъсир даражасини аниқлашда эластиклик усули ҳамда Лаффер чизиғига асосланган бихевиорал моделлари, ижтимоий харажатлар самарадорлигининг натижавий баҳосини ифодаловчи таҳлили (PBB – Performance-Based Budgeting) тадқиқ этилди. Ўзбекистон амалиёти мисолида ушбу методологик ёндашувлар таҳлил қилинди ва натижалар орқали давлат молиявий сиёсатининг кучли ва заиф жиҳатлари очиб берилди ҳамда уни такомиллаштиришнинг истиқболли йўналишлари ёритиб берилди.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида кам таъминланган аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни камбағалликдан чиқаришда ипотека кредитларидан фойдаланиш, мамлакатда тижорат банклари томонидан уй-жой қурилишида ипотека кредитини беришнинг замонавий ҳолати таҳлил қилинган ва уни янада такомиллаштириш бўйича айрим тавсиялар берилган.
Ушбу мақолада туристик мажмуалар рақобатбардошлигини таъминлаш механизмининг концептуал марказлашган модели ишлаб чиқилган бўлиб, амалга оширилаётган тизимли ўзгаришлар натижасида бюджет секторидаги тадбиркорлик субъектлари ўртасида ҳам давлат бюджетидан молиялаштириш учун рақобат ортиб бормоқда, чунки молиялаштириш ҳажми ташкилотларнинг меъёрий мезонларни бажаришига боғлиқ бўлиб, унга эришиш умумий самарадорликни ошириш учун ички жараёнларни сезиларли даражада тартибга солиш зарурлигини талаб қилади.
Мазкур мақолада Ўзбекистонда солиқ сиёсатини илмий ёндашув ёрдамида баҳолашнинг бугунги кундаги аҳамияти тўлиқ очиб берилган. Бунда аввало мавзуга доир илмий адабиётлар шарҳи келтирилади, янги назарий ёндашувлар ҳамда солиқ соҳасида тан олинган мутахассис олимларнинг илмий ишланмалари таҳлил қилинган. Сўнгра умумий хулоса ва таклифлар ҳам билдирилиб, илмий асосда солиқ сиёсатини шакллантириш ва такомиллаштириш борасидаги асосий йўналишлар аниқланган. Шу орқали мамлакатимиз иқтисодий ўсиши ва ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини таъминлаш йўлида зарур тавсиялар тақдим этилган.
Давлат бошқарувини рақамлаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва давлат органлари, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни яхшилашнинг муҳим воситасига айланмоқда. Рақамли технологияларнинг ўсиши шароитида рақамлаштириш давлат хизматларини кўрсатиш жараёнларини оптималлаштириш, бизнесга маъмурий харажатларни камайтириш ва давлат молиявий назорати самарадорлигини ошириш имконини беради.
Мақолада тўқимачилик корхоналарини самарали бошқаришда стратегик режалаштиришни тузиш ва уни амалга оширишни ташкил этишнинг мантиқий модели ва блок схемасини ишлаб чиқиш масаласи ўрганилган.
Халқаро электрон тижорат глобал иқтисодиётнинг муҳим ва жадал ривожланаётган тармоғи бўлиб, сўнгги йилларда рақамлаштириш ва глобаллашув туфайли ўз кўламини сезиларли даражада кенгайтирди. Онлайн тижоратнинг жадал ривожланиши, такомиллаштирилган халқаро логистика ва тўлов тизимлари билан ушбу сектор барча ҳажмдаги бизнес учун ноёб имкониятларни тақдим этади. Айниқса, долзарб мавзулар қаторига халқаро бозорларга чиқиш, сотиб олиш ва сотиш жараёнларини оптималлаштириш, шунингдек, транзакция хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари киради. Ушбу мавзунинг аҳамияти электрон тижорат учун хавфсиз ва самарали муҳитни яратишга қаратилган тартибга солиш меъёрлари ва стандартларини такомиллаштириш бўйича ҳозирги талаблар билан изоҳланади.
Мақолада капитал инвестициялар ҳисобининг долзарб вазифалари, жумладан яшил иқтисодиёт шароитида корхоналарда инвестициявий мулк бўйича капитал инвестициялар ҳисобини халқаро тажрибаларга мувофиқлаштириш, инвестициявий мулк объектларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ашбу активларни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботда акс эттириш масалалари очиб берилган.
Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида кўп йиллардан буён солиқ маъмурчилигини такомиллаштириш бўйича ривожлантириш сарҳисоби, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни такомиллаштиришда ҳудудлараро солиқ инспекциясини ўрни ва аҳамияти ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида ҳудудлараро солиқ инспекцияси амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.
Ушбу мақолада ҳудудларда туристик мажмуалар фаолиятини шакллантириш ва самарали бошқаришда хориж тажрибаларидан фойдаланган ҳолда туристик мажмуалар фаолиятини рақобатбардошлигини ошириш йўллари ҳамда бошқарувнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш масалалари ёритиб берилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги 4611-сонли “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори ижросини таъминлашга қаратилган корхоналарнинг иқтисодий фаолиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган маблағлардан бири, товар-моддий захирларни молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида ҳисобини ташкил этиш масалалари кенг ёритиб берилган. Хусусан, амалдаги 4-сон БҲМС “Товар-модий захиралар” номли миллий стандарт қоидаларини методологик жиҳатдан халқаро стандартларга уйғунлаштириш мақсадида илмий таклиф ва амалий тавсилар шакллантирилган.
Ушбу мақолада замонавий уй-жой фонди бошқарувини самарали ташкил этишнинг узоқ муддатли прогнози ва стратегик таҳлил натижалари ёритилган бўлиб, унда уй-жой фонди турларининг таснифи келтирилган. Ўзбекистон Республикасида уй-жой муаммосининг асосий таркибий қисмлари, табиатан мураккаб бўлган уй-жой фондининг муаммоли вазиятлари аниқланган. Хулосада замонавий уй-жой фонди бошқарувини самарали ташкил этишучун асосий вазифалар белгилаб берилган ва такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.