Ушбу мақолада хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва инклюзив ривожланишида тутган стратегик ўрни таҳлил этилади. Хусусан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ишлаб чиқариш, технологик янгиланиш, экспорт салоҳияти ва меҳнат бозорига таъсири илмий ва амалий жиҳатдан баҳоланган. Шунингдек, халқаро тажриба ва миллий ислоҳотлар асосида хорижий сармоялар самарадорлигини оширишга қаратилган институционал таклифлар илгари сурилади.
Ushbu maqolada O‘zbekiston to‘qimachilik korxonalarida boshqaruv tizimini rivojlantirish mexanizmlari tahlil qilinadi. Xorijiy tajribaga (Bangladesh, Xitoy, Turkiya, Vetnam) va MDH mamlakatlari amaliyotiga tayangan holda, O‘zbekiston sharoitiga moslashtirilgan to‘rt qavatli boshqaruv modeli hamda Boshqaruv rivojlanishi indeksi (BRI) formulasi taklif etiladi. Statistik tahlil 2020-2024-yillar ma’lumotlari asosida olib borildi
Мазкур мақолада минтақавий агросаноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришга оид илмий қарашлар таҳлил қилинган. Глобаллашув шароитида агросаноат соҳасини модернизация қилиш, ички бозорни рақобатбардош маҳсулотлар билан таъминлаш ва экспорт салоҳиятини оширишнинг назарий асослари ёритилган. Хорижий ва маҳаллий олимларнинг агросаноат мажмуаси ҳамда кластерлаштиришга оид ёндашувлари умумлаштирилган. Таҳлил натижалари кластер ёндашуви минтақавий агросаноатнинг барқарор ривожланиши ва рақобат устунлигини таъминлашда муҳим институционал механизм эканлигини кўрсатади
Мазкур мақолада туристик-рекреацион хизматларнинг иқтисодий моҳияти, таркибий хусусиятлари, миллий иқтисодиёт тизимидаги ўрни илмий жиҳатдан таҳлил қилинган ҳамда шу билан биргаликда туристик салоҳиятнинг юқори кўрсаткичларига қарамасдан мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига унинг таъсири анча паст эканлигига алоҳида эътибор қаратилган. Ўзбекистон туристик-рекреацион салоҳиятини миллий ҳисоботлар тизимининг меъёрларида тармоқлараро ва халқаро таққослаш имконини берадиган баҳолаш методларини амалга ошириш туризм соҳасида долзарб масала эканлиги бўйича таклиф ва мулоҳазалар берилган
Мақолада илмий мактаблар, иқтисодий ривожланишга оид турли назарий қарашлар ва уларнинг иқтисодий ўсишга таъсири чуқур таҳлил қилинган. Хусусан, классик, неоклассик ва замонавий эндоген ўсиш назариялари доирасида иқтисодий ўсиш манбалари, капитал жамғарилиши, меҳнат унумдорлиги, инновациялар ҳамда инсон капитали ривожланишининг роли асослаб берилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон шароитида иқтисодий ўсишни таъминловчи асосий омиллар саноатлашув даражасининг ошиши, инвестиция муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари таҳлил этилган. Тадқиқотда иқтисодий ўсишни баҳолашда қўлланиладиган макроиқтисодий моделлар, жумладан, ЯИМ динамикасига таъсир этувчи ишлаб чиқариш функциялари ва омиллар модели орқали 2026–2030 йиллар учун прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Шунингдек, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида белгиланган мақсад ва вазифалар аҳоли фаровонлигини ошириш, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улушини кўпайтириш ҳамда минтақаларни мутаносиб ривожлантириш йўналишлари илмий жиҳатдан асослаб берилган