Ушбу мақолада Ўзбекистон акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг инновацион моделларини жорий этишнинг назарий ва амалий жиҳатлари таҳлил қилинди. Тадқиқотда корпоратив стратегияларни қайта кўриб чиқиш, мустақил кузатув кенгашларини кучайтириш, стейкҳолдерлар иштирокини кенгайтириш, ESG тамойиллари асосида масъулиятли бошқарув моделини ривожлантириш ҳамда корпоратив маданиятни инновацион йўналишга йўналтириш масалалари ўрганилди. Асосий эътибор корпоратив бошқарувда шаффофлик, ҳисобдорлик ва жавобгарликни оширишга қаратилган моделлар таҳлилига қаратилди. Илмий-амалий натижалар Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимини халқаро стандартларга мослаштириш ва акциядорлик жамиятларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берди.
Ушбу мақолада рақамли божхона хизматлари кўрсатилишини йўлга қўйишда божхона менежментини ташкил этишнинг муаммолари ўрганилган. Божхона органлари фаолиятини рақамлаштиришдан кўзланган асосий мақсадлар сифатида бизнес жараёнларини оптималлаштириш, божхона тўловлари ундирувчанлигини ошириш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва хавфларни минималлаштириш бўйича қабул қилинган норматив ҳужжатлар тавсифланган. Божхона органлари фаолиятини рақамлаштиришга таъсир кўрсатувчи омиллар ва рақамлаштирилганлик даражаси кўриб чиқилган. Шунингдек, рақамли божхона хизматларини кўрсатилишини йўлга қўйишда божхона менежментини ташкил этишдаги муаммоларни бартараф этиш бўйича илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мазкур тадқиқот Ўзбекистон банкларида қайтмас кредитлар даражасига таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уни иқтисодиёт тармоқлари бўйича таҳлил қилишга қаратилган. Банклар томонидан тақдим этилаётган кредитларнинг тўловчанлик даражаси мамлакатнинг иқтисодий барқарорлиги ва молиявий тизимининг самарадорлигида муҳим аҳамиятга эга. Иқтисодиётнинг турли тармоқларида қайтмас кредитлар даражаси турлича бўлиб, бу тармоқларнинг ўзига хос хусусиятлари, молиявий ҳолати ва бозор шароитлари билан боғлиқдир. Тадқиқот доирасида қайтмас кредитлар муаммосини ҳал қилишда банкларнинг риск бошқаруви, молиявий мониторинг механизмлари ва давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш дастурларининг роли ўрганилган. Иқтисодиёт тармоқлари кесимида қайтмас кредитлар даражасига хос тенденциялар таҳлил қилиниб, бу соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.