Мақолада ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) соҳасидаги корхоналарда ESG-мажбуриятлар (экологик, ижтимоий, корпоратив бошқарув) ҳисобини МҲХС S1 «Барқарорлик билан боғлиқ ахборотни ошкор қилиш умумий талаблари» ва МҲХС S2 «Иқлим билан боғлиқ ошкор қилишлар» стандартлари асосида такомиллаштириш масалалари тадқиқ этилган. Муаллиф томонидан АКТ соҳасига хос 4 ESG-мажбурият тоифаси ҳамда ESG-ҳисоботнинг 6 таркибий қисмини аниқлаштирилган намунавий шакли ишлаб чиқилган. «Ўзбектелеком» АК мисолида апробация ўтказилган
Мақолада таълим соҳасидаги инновациялар, уларнинг ўқув жараёнига таъсири, шунингдек, АКТ ва фаол ўқитиш усулларининг ўрни кўриб чиқилади. Болада ишончни ривожлантириш ва авторитар педагогикадан ҳамкорлик моделига ўтиш зарурлиги таъкидланади. Ахборотни идрок этишга таъсир қилувчи медиа эффектлари назариялари кўриб чиқилади.
Мазкур ишда ижодий иқтисодиёт (creative economy)нинг замонавий иқтисодий-ижтимоий жараёнлардаги ўрни ва аҳамияти таҳлил этилади. Унда ижодий соҳаларнинг – санъат, дизайн, реклама, ахборот технологиялари каби фаолият турларининг мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилиш, янги иш ўринлари яратишдаги аҳамияти асосланади. Муаллиф томонидан Ўзбекистон шароитига мос келувчи инновацион стратегик ёндашувлар илгари сурилган. Жумладан, ижодий кластерлар ва хаблар ташкил этиш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш, рақамли платформалар ва стартап экотизимларини қўллаб-қувватлаш, креатив соҳалар учун махсус таълим дастурларини жорий қилиш каби чора-тадбирлар тавсия этилган.