Мазкур мақола иқтисодиётнинг рақамли трансформациясини таъминловчи стратегик механизмлардан бири сифатида “Оpen banking” бизнес моделини Ўзбекистон молиявий секторига жорий этишни ўрганишга қаратилган. Ушбу модел инновацияларни ривожлантириш, банк хизматлари бозорида рақобатни ошириш ҳамда аҳолига тақдим этилаётган молиявий хизматлар сифатини яхшилаш имконини беради. “Open Banking” концепцияси жаҳон амалиёти ва Буюк Британия тажрибасига урғу берган ҳолда ўрганилди, бунда очиқ тизимда ишлайдиган банкларнинг фаолияти таҳлил қилинди. Шунингдек, унинг ишончли норматив асосни яратиш, хавфсизлик ва махфийлик чораларини кучайтириш, банклар, финтех компаниялари ва регуляторлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш қаби масалалар ўрганилди. Мақолани мақсади “Open banking” бизнес-моделини босқичма-босқич жорий қилиш жараёнида уни иқтисодий имкониятларини кўрсатиш билан бир қаторда кутилаётган хавфларга ҳам эътиборни каратиш ҳисобланади.
Ушбу мақолада аҳоли молиявий саводхонлигининг иқтисодий мазмуни очиб берилиб, унинг бугунги кунда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашдаги тутган ўрни ва аҳамияти асосланган.
Мақолада Ўзбекистонда инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда ташқи қарз маблағларидан фойдаланишнинг иқтисодий аҳамияти ва самарадорлиги таҳлил қилинган. Тадқиқотда ташқи қарз ресурсларининг энергетика, транспорт, коммунал хизматлар ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантиришдаги роли ўрганилди. Шунингдек, инфратузилма инвестицияларининг иқтисодий ўсишга мультипликатив таъсири, инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришдаги институционал муаммолар ва ташқи қарз маблағларидан самарали фойдаланиш имкониятлари таҳлил қилинди. Тадқиқот натижалари инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда инвестицияларни баҳолаш механизмларини такомиллаштириш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш ва ташқи қарз портфелини самарали бошқариш муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Мазкур ёндашувлар ташқи қарз маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва мамлакат инфратузилмасини барқарор ривожлантиришга хизмат қилади