Мазкур мақолада темир йўл ишлаб чиқариш корхоналарининг ривожланиш даражасини комплекс баҳолаш услубияти ишлаб чиқилган. Тадқиқот Industry 4.0 парадигмаси, рақамли трансформация ва барқарор ривожланиш концепцияларига асосланади. Интеграл ривожланиш индекси (ИРИ) методологияси олти мезон гуруҳини ишлаб чиқариш самарадорлиги, молиявий барқарорлик, инновацион фаоллик, рақамли трансформация, кадрлар салоҳияти ва экологик барқарорликни қамраб олади. Ҳар бир гуруҳ учун квантитатив ва квалитатив кўрсаткичлар белгиланган, уларнинг вазн коэффициентлари иерархик таҳлил жараёни (АНР) ёрдамида аниқланган. Ўзбекистон темир йўл саноати мисолида апробация натижалари тақдим этилган
Ушбу мақолада Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимининг шаклланиш босқичи, унинг миллий хусусиятлари ва халқаро моделлар билан ўзаро муносабати таҳлил қилинган. Мамлакатимизда корпоратив бошқарув амалиёти бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида шаклланаётганлиги, қонунчилик базасининг етарли даражада такомиллашмагани, корпоратив маданият ва хулқ-атвор анъаналарининг ҳали ривожланиш босқичида эканлиги алоҳида таъкидланган. Мақолада корпоратив бошқарувнинг англо-саксон ва Континентал Европа (Германия) моделлари, шунингдек, Япония, Исломий ва бошқа альтернатив ёндашувлар мисолида корпоратив бошқарув тизимларининг асосий тамойиллари, тузилмалари, афзаллик ва камчиликлари солиштирма таҳлил қилинган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда шаклланаётган корпоратив бошқарув моделидаги ўзига хосликлар икки поғонали кенгаш амалиёти, банклар ролининг устуворлиги, "олтин акция" амалиёти каби жиҳатлар ёритилган. Мақолада корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини ошириш, халқаро стандартлар ва миллий амалиётни уйғунлаштириш, корпоратив маданиятни шакллантириш ҳамда корпоратив хулқ-атвор кодекси қабул қилиш зарурати бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек, муаллиф корпоратив бошқарув тизимларининг конвергенция тенденцияларини кўрсатиб, Ўзбекистон учун самарали ва рақобатбардош миллий моделни шакллантиришнинг долзарб масала эканлигини асослаб беради