Ўзбекистонда молия бозорини модернизация қилиш жараёнида қимматли қоғозлар бозорини самарали ташкил этиш ва унинг таркибий қисмлари бўлган бирламчи ва иккиламчи бозорлар фаолиятини такомиллаштириш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бирламчи қимматли қоғозлар бозори орқали корхоналарнинг капитал жалб этиш имкониятлари кенгайса, иккиламчи бозорда ликвидлик, шаффофлик ва инвесторлар ишончини таъминлаш орқали миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишига замин яратилади. Тадқиқотда қимматли қоғозлар билан боғлиқ операцияларни самарали ташкил этиш истиқболлари, институционал ислоҳотлар, рақамли технологияларни жорий этиш ва халқаро тажрибани қўллаш имкониятлари илмий жиҳатдан таҳлил қилинган
Мақолада олий таълим муассасаларида таълим сифатини бошқариш самарадорлигини битирувчиларнинг бирламчи ишга жойлашиши асосида баҳолаш масаласи тадқиқ этилган. 2015-2025 йилларда Ўзбекистон олий таълим тизимида муассасалар, талабалар ва битирувчилар сонининг кескин ўсиши таълим сифатини фақат ички жараёнлар билан эмас, балки меҳнат бозоридаги натижалар орқали баҳолаш заруратини кучайтирди. Тадқиқотда битирувчиларнинг кадрлар буюртмачилари томонидан бирламчи ишга қабул қилиниши таълим дастурлари амалийлиги, иш берувчилар эҳтиёжига мослик ва бошқарув қарорлари натижавийлигини ифодаловчи ташқи индикатор сифатида асосланади. Эконометрик ёндашув орқали мазкур кўрсаткичга таъсир этувчи институционал, ресурс ва меҳнат бозори омилларини баҳолаш имконияти кўрсатилган. Натижалар таълим сифати бошқарувини KPI, прогнозлаш, ресурсларни мақсадли тақсимлаш ва иш берувчилар билан ҳамкорликни такомиллаштириш орқали ривожлантириш зарурлигини асослайди. Мақола натижалари бандлик мониторингини кучайтириш ва стратегик қарорлар қабул қилиш учун амалий аҳамиятга эга