Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасида товарларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этишнинг ҳуқуқий асослари таҳлил қилинган. Президент фармонлари ҳамда қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида мазкур тизимнинг ҳуқуқий меъёрлари ва амалий механизмлари кўриб чиқилган. Шунингдек, рақамли маркировка қонунчилигининг амалдаги ҳолати, назорат ва жавобгарлик тизимининг самарадорлиги ҳамда уни такомиллаштириш бўйича таклифлар илгари сурилган. Таҳлил натижалари рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда рақамли маркировканинг ўрни муҳимлигини кўрсатади
Юқори даражадаги тартибга солувчи ва бозордаги ноаниқликлар шароитида дори воситаларини Европа Иттифоқи (ЕИ)га экспорт қилиш лойиҳаларида бошқарувнинг мослашувчан усулларидан фойдаланиш талаб этилади. Ушбу мақолада анъанавий равишда IT соҳасида қўлланиладиган Agile методологиясини Болгария фармацевтика бозорига чиқиш лойиҳасига татбиқ этиш имкониятлари кўриб чиқилади. Экспортга тайёргарлик бўйича кейсга асосланган мисол келтирилган бўлиб, унда вазифаларнинг итерацияларга (спринтларга) бўлиниши, асосий роллар ва мослашувчан бошқарувнинг афзалликлари баён этилган. Мақола регулятор талабларининг доимий ўзгариб бориши ва бўлимлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик шароитида Agile ёндашувининг амалий аҳамиятини намоён этади.