• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • To‘lov
    • Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
НАТИЖАГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН БЮДЖЕТЛАШТИРИШДА РАҚАМЛАШТИРИШДАН ФОЙДАЛАНИШ
Нигора Примова

Иқтисодиёт ва давлат бошқарувининг рақамли трансформацияси шароитида натижага йўналтирилган бюджетлаштириш (НЙБ) бюджет маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг асосий воситасига айланмоқда. Бюджетлаштириш жараёнларига рақамли технологияларни жорий этиш нафақат кундалик операцияларни автоматлаштириш, балки қабул қилинаётган қарорларнинг шаффофлиги, аниқлиги ва асослилигини ошириш имконини беради. Мақолада НЙБни рақамлаштиришнинг асосий жиҳатлари кўриб чиқилади, замонавий технологияларни жорий этиш билан боғлиқ афзалликлар ва муаммолар таҳлил қилинади, шунингдек, ушбу йўналишни янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берилади.

03/25/2025
  • PDF
103-107 93 64
АЛЬТЕРНАТИВ МОЛИЯ ЭКОТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА РАҚАМЛИ ВАЛЮТАНИНГ (МБРВ) ХАЛҚАРО ТЎЛОВЛАРНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШДАГИ ЎРНИ
Рано Ташматова

 Марказий Банк рақамли валютаси (МБРВ) – бу Марказий Банк томонидан чиқарилган ва унинг мажбуриятлари ҳисобланган рақамли пул шакли. Бу технологиянинг жорий қилиниши, айниқса, халқаро тўловлар тизимини тубдан яхшилаш ва оптималлаштириш учун катта имконият яратади. МБРВнинг халқаро тўловларни амалга оширишдаги асосий муаммоларни ҳал қилишдаги ўрни ва унинг имкониятларини таҳлил қилиб урганиш ва муаммоларга ечим топиш долзарб хисобланади. 

03/19/2026
  • PDF
281-284 41 20
РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ШАРОИТИДА СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА УНИНГ ТАДБИРКОРЛИК МУҲИТИГА ТАЪСИРИ
Азизбек Хуррамов

Мақолада солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш йўналишлари кенг таҳлил қилинган. Солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасида уйғун муносабатларни йўлга қўйиш иқтисодиёт барқарорлиги, бюджет тушумларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушишига, шу билан бирга аҳолининг турмуш сифати ва жамият фаровонлигини оширишга хизмат қилади. Солиқ тўловчиларнинг амалдаги солиқ солиш жараёнини ижобий қабул қилиши ва солиқларни ўз вақтида тўлашга розилигини таъминлаш давлат ва жамият ўртасидаги ишончли муносабатларнинг шаклланиши учун муҳим омил ҳисобланади. Мақолада солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги муносабатларнинг асосий йўналишлари, яъни солиқ қонунчилигини такомиллаштириш, солиқ юкини оптималлаштириш, солиқ тўловчиларга тушунтириш ва маслаҳат бериш хизматларини яхшилаш, солиқ органлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш каби масалаларга ҳам эътибор қаратилган. Солиқ солиш тизимини такомиллаштириш орқали давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва фуқароларнинг солиқ юкини адолатли тақсимлашга эришиш мумкинлиги таъкидланган.

04/03/2026
  • PDF
328-333 44 27
АҲОЛИНИНГ МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Обир Мейлиев

 Глобаллашув ва рақамли иқтисодиёт шароитида молиявий қарорларнинг мураккаблашуви аҳолидан юқори даражадаги молиявий билим ва кўникмаларни талаб этмоқда. Жаҳон тажрибасида молиявий саводхонлик шахсий фаровонлик, молиявий барқарорлик ва миллий иқтисодиётнинг узоқ муддатли ўсишини таъминловчи муҳим омил сифатида қаралади. Хусусан, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан молиявий саводхонлик “шахснинг молиявий қарорлар қабул қилиш жараёнида билим, кўникма ва муносабатлар мажмуаси” сифатида таърифланади. 

03/19/2026
  • PDF
148-151 32 15
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ИНСОННИ РАҚАМЛИ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ ОШИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
М Бутабоев, С Қодиров

Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда ривожланишнинг инновацион йўлларини жаҳондаги тараққий этган энг илғор, умумэътироф этилган стандартларга мослаштириш ва шу орқали рақобатбардошликни таъминлаб, ривожланган давлатлар қаторига кириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.

10/28/2023
  • PDF
288-291 91 37
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА СОЛИҚ ТАҲЛИЛИНИНГ МЕТОДОЛОГИК ЁНДАШУВЛАРИ
Фахриддин Исаев

Монография солиқ тизимини трансформациялашда солиқ таҳлилининг таъсирини баҳолаш, солиқ таҳлилининг фискал сиёсат самарадорлигига таъсирининг баҳолашга методологик ёндашувлар, барқарор иқтисодий ўсишда солиқларнинг аҳоли турмуш даражасига таъсирини тадқиқ қилишга илмий ёндашувлар, солиқ тўловчиларнинг фаолиятига солиқ текширувларининг таъсири таҳлили, солиқ юкини камайтиришда солиқ таҳлилининг таъсири таҳлили, молиявий ҳисобот сифатини оширишда солиққа тортиш, мустақил аудит ва ички назоратнинг ўрни, Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва электрон тижоратни солиққа тортиш йўллари, солиққа тортишни рақамлаштириш орқали такомиллаштириш ҳамда рақамли молиявий активларни солиққа тортиш истиқболлари каби масалаларни ўзида мужассамлаштиргaн.

01/26/2024
  • PDF
156 211 127
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ХОРИЖИЙ ТАЖРИБАЛАРИ
Шерзод Турсунов, Хамдам Аллаёров

Алоқа хизматлари бозорини инновацион ривожлантиришни Осиё давлатлари мисолида қараб, Ҳиндистон тажрибасига тўхталадиган бўлсак, ушбу йирик бозор минтақавий хизмат кўрсатишнинг тарқоқ муҳитидан ажралиб туради, бу эса саноатни мустаҳкамлаш ва мамлакат бўйлаб операторларни кенгайтириш билан тавсифланади.

10/28/2023
  • PDF
298-300 102 35
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШ ЖАРАЁНИДАГИ МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР
Хусанбек Назаров, Иномжон Исомиддинов

Ҳозирги кунда ананавий иқтисодиёт тушунчасига тариф берадиган бўлсак - жамиятнинг иқтисодий фаолияти, шунингдек ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва истеъмол қилиш тизимида шаклланадиган муносабатларнинг йиғиндиси эканлигини таъкидлашимиз мумкин.

10/28/2023
  • PDF
366-369 80 64
РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТ ШАРОИТИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ “ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ” АСОСИДА БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Абдусалим Равшанов

Иқтисодиётни модернизациялаш ва диверсификациялаш шароитида қишлоқ хўжалигини “яшил технологиялар” асосида ривожлантириш, табиий капитални максимал даражада тежаш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш орқали иқлим ўзгаришларига тез мослаша оладиган, экологик тоза озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кескин ошириш масалалари ҳозирги кунда долзарб ҳисобланади.

10/28/2023
  • PDF
424-427 123 88
СAМAРAДОРЛИКНИ ОШИРИШДА МОЛИЯ БОЗОРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ТАМОЙИЛИНИНГ ТАЪМИНЛАНИШИ ТЎҒРИСИДА
Феруза Азимова, Бехруз Маматов

Ҳозирги рақамли иқтисодиёт шароитида бозорни ўрганиш маълум ҳажмдаги сотишни амалга ошириш, бозорга янги маҳсулотларни яратиш ва жорий этиш, шунингдек бозор улушини ошириш каби мақсадларга эришиш учун ахборот асоси бўлиб хизмат қилади. Ушбу мақсадларни белгилаш биз маълум бир маҳсулот бозори ҳақида гапираётганимизни назарда тутади.

03/26/2024
  • PDF
395-397 78 65
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК МАҲСУЛОТЛАРИНИ КРАУДФАНДИНГ ПЛАТФОРМАЛАРИ ОРҚАЛИ МОЛИЯЛАШТИРИШ МЕХАНИЗМЛАРИ
Мухтор Суннатов

Мутахассислар интеллектуал мулк маҳсулотларини краудфандинг платформалари орқали молиялаштириш механизмларини рақамли иқтисодиётнинг инновацион молиявий воситаси деб билишади. Келажакда бу банк кредитига алтернатив бўлиши мумкин. 

04/03/2026
  • PDF
395-399 46 28
ИНСОН КАПИТАЛИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ МОЛИЯЛАШТИРИШНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
Аловиддин Зайниддинов

 Глобаллашув ва рақамли иқтисодие т шароитида барқарор иқтисодии у сишни таъминлаш, миллии рақобатбардошликни ошириш ва ижтимоии фаровонликни юксалтиришда инсон капитали ҳал қилувчи омилга аи ланмоқда. Жаҳон тажрибаси шуни ку рсатмоқдаки, иқтисодии тараққие тнинг янги модели моддии ресурсларга эмас, балки билим, малака, инновацион фикрлаш ва соғлом меҳнат ресурсларига таянади.  

03/18/2026
  • PDF
104-107 46 33
АҲОЛИ МОЛИЯВИЙ САВОДХОНЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА ҚЎЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
М.А Шарапова

Ҳозирги глобал иқтисодий муҳитда молия бозорларининг мураккаблашуви, рақамли молиявий хизматларнинг жадал ривожланиши ва аҳолининг молиявий қарорлар қабул қилишдаги масъулиятини ошиб бораётгани молиявий саводхонлигини ошириш долзарб масалага айлантирмоқда.

03/18/2026
  • PDF
240-242 29 18
ЎЗБЕКСТОНДА РАҚАМЛИ ИҚТИСОДИЁТНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА СУКУКЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Сирожиддин Аброров

Мазкур монография молия ресурсларини жалб қилишни фаоллаш-тиришда сукукларнинг назарий асослари, жаҳон амалиётида сукук тизими ва унинг салоҳиятини ошириш масалалари, ҳамда рақамли иқтисодиёт шароитида Ўзбекистон фонд бозорини ривожлантириш истиқболлари юзасидан илмий-амалий таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишга бағишланган.
Монография молия тизими мутахассислари, жумладан, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, шунингдек, суғурта компаниялари, тижорат банклари, ҳамда шу соҳада ишлаётган ИТМ ходимлари, профессор-ўқитувчи, тадқиқотчи ва талабаларга тавсия этилади.

08/08/2023
  • PDF
108 211 2703
1 - 14 from 14

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun
inLibrary
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Nashrlar All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer