• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ТЎҚИМАЧИЛИК 4.0 ИНҚИЛОБИНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ
Анваржон Олимов

Саноат 4.0 даврида барча саноат тармоқлари янги муҳитга мослашувчан бўлиши, ижтимоий ва технологик ўзгаришлардан хабардор бўлиши керак. Тўқимачилик саноати, асосий саноат сифатида, одатда Тўқимачилик 4.0 деб аталадиган, рақамли трансформация ва технологик эволюциядан хабардор бўлиши зарур. Ушбу мақоланинг асосий мақсади тўқимачилик саноатининг ўтмиш, ҳозир ва келажакдаги тавсифини, соҳанинг асосий муаммолари технологик ҳамда ижтимоий ўтишларга алоҳида урғу берилган. Тадқиқотда, айрим мамлакатлар ва мамлакатимиз тўқимачилик саноатида эришган ютуқлар мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш ҳамда ривожлантириш бўйича қабул қилинган режалар таҳлил қилинади.

09/30/2024
  • PDF
344-362 115 54
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Шахноза Ёдгорова

Мақолада мамлакатимизда мустақиллик йилларида тўқимачилик саноатининг ривожланиши, ушбу соҳанинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши бўйича амалий тажрибалар ёритилган. Тўқимачилик саноати корхоналари молиявий фаолиятини бошқариш, кластерлар ташкил этиш ва уларни бошқариш, тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқаришни кластерлаштиришнинг афзалликларини аниқлаш масалаларида тадқиқот олиб борган маҳаллий ва хорижий олимларнинг изланишлари ўрганилган. Тадқиқот натижалари асосида Ўзбекистонда тўқимачилик саноати корхоналари фаолиятини бошқаришни такомиллаштиришга йўналтирилган илмий асосланган таклиф-тавсиялар ишлаб чиқилган.

05/31/2023
  • PDF
119-130 149 88
ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ БОШҚАРИШ УСУЛЛАРИ
Феруза Азимова, Самад Юлдашев

Мақолада тўқимачилик корхоналари самарадорлигини бошқариш усуллари ўрганилган. Мавзу доирасда хорижлик иқтисодчи олимларнинг тадқиқотлари ўрганилган. Шунингдек, муаллиф томонидан фаолият самарадорлигини бошқаришнинг вазифавий даражалари тадқиқ қилиниб, якунда хулоса шакллантирилган.

11/29/2024
  • PDF
379-385 92 49
ЎЗБЕКИСТОНДА ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА МАРКЕТИНГНИНГ АҲАМИЯТИ: ЎСИШ ВА БАРҚАРОРЛИК СТРАТЕГИЯСИ
Лола Азимова

Ушбу мақола ривожланаётган бозор динамикаси ва глобал муаммолар шароитида ўзбек тўқимачилик саноатида рақобатбардошликни ошириш бўйича турли стратегияларни ўрганади. Мақолада бозор талабининг ўзгариши, валюта курсининг ўзгарувчанлиги, технологик эскириш, инфратузилма чекловлари ва тартибга солиш чекловлари каби муаммолар кўриб чиқилади, шу билан бирга экспортни диверсификация қилиш, қўшилган қийматли маҳсулотларни ривожлантириш, барқарорлик, рақамлаштириш ва инвестициявий ҳамкорлик имкониятлари ёритилган. Муаллифлар соҳа муаммолари ва имкониятларини ҳар томонлама таҳлил қилиб, рақобатбардошлигини ошириш ва жаҳон бозорида барқарор ўсишга эришишга интилаётган ўзбек тўқимачилик фирмалари учун қимматли фикрлар ва амалий тавсиялар беради.

04/30/2024
  • PDF
320-328 123 96
ТИКУВ-ТРИКОТАЖ КОРХОНАЛАРИДА РАҚАМЛИ МАРКЕТИНГ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ РИВОЖЛАНИШ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Abdulaziz Aliev

Ушбу мақолада рақамли маркетинг технологияларининг ривожланиш тенденциялари, рақамлаштириш ва тикув-трикотаж, кийим-кечак, ва тўқимачилик корхоналарида рақамли маркетинг технологияларини қўллашни ўрганиш асосларига эътибор қаратилади. Шунингдек, унда тикув-трикотаж ва тўқимачилик корхоналарида рақамли маркетинг технологияларидан фойдаланиш элементлари, ҳамда, тикув-трикотаж, тўқимачилик, кийим-кечак ва мода саноатида рақамли технологияларни қўллаш масалалари ўрганилади. 

03/31/2026
  • PDF (English)
305-310 51 35
ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАСИ СТРАТЕГИК БОШҚАРУВИДА СТРАТЕГИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Равшан Исаев , Шахзодбек Йўлдошалиев

Мақолада тўқимачилик саноати корхоналарининг бозор ўзгаришларига мосланувчанликни таъминлашга йўналтирилган стратегик бошқаруви тизимида стратегик вариантларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш масаласи ўрганилган.

05/25/2026
  • PDF
253-258 29 14
ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИДА ШАХСИЙ МЕНЕЖМЕНТНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА РАҲБАР ХОДИМЛАРНИНГ СИФАТ ФАЗИЛАТЛАРИНИ БАҲОЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ
Жамила Джуманиязова

Мақолада  тўқимачилик саноати корхоналари шахсий бошқарув тизимини ривожлантиришда раҳбар ходимларнинг сифат фазилатларини баҳолаш усулини такомиллаштириш масаласи ўрганилган.

05/25/2026
  • PDF
270-276 26 12
ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ БОШҚАРИШДАГИ РИСК ВА МЕХАНИЗМЛАРНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Дилором Худайназарова

Мазкур мақолада тўқимачилик саноатида рискларни бошқариш механизмларининг илмий ва назарий асослари келтирилган бўлиб, унда жаҳон олимлари томонидан ўрганилган жиҳатлари ҳамда хусусиятларининг наноиқтисодий даражага қадар эволюцион ўзгаришлари ёритилган.

06/27/2023
  • PDF
317-322 125 60
ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИДА ЯШИЛ МОЛИЯЛАШТИРИШ МОДЕЛИ
Анваржон Олимов, Абдулазиз Ашуров

Мақолада Ўзбекистондаги тўқимачилик ва чарм компанияларида экологияга мос амалиётлар – экологик ишлаб чиқариш, экологик маркетинг, инсон ресурсларини экологик бошқариш, яшил инвестициялар ва экологик инновациялар орқали иқтисодий натижалар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таҳлил қилинган.


Тадқиқот миқдорий усулдан фойдаланган ҳолда амалга оширилди, мамлакатимиздаги “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси орқали, ўрта, катта тўқимачилик ва чарм корхоналари топ-менежерлари, корхона раҳбарларидан маълумотларни йиғиш учун 234 та анкета орқали стратификацияланган тасодифий намунани танлаш усули қўлланилди.

12/13/2024
  • PDF
538-553 179 111
ИҚТИСОДИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИДА САНОАТ КОРХОНАЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИНГ ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ
Феруза Азимова , Самад Юлдашев , Нафиса Курамбаева

Ушбу мақолада иқтисодий ривожланишнинг янги босқичида саноат корхоналари самарадорлигини оширишнинг ҳозирги ҳолати  баён этилган.

10/31/2025
  • PDF
273-281 94 96
ТИКУВ-ТРИКОТАЖ, ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИДА РАҚАМЛИ МАРКEТИНГ ТEХНОЛОГИЯЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Abdulaziz Aliev

Ушбу мақолада рақамли маркетинг технологияларининг хусусиятлари, рақамли технологиялар хусусиятлари ҳақида сўз боради ва улардан кийим-кечак, тикув-трикотаж ва тўқимачилик корхоналарида фойдаланишнинг концептуал асослари таҳлил қилинади. Шунингдек, кийим-кечак, тикув-трикотаж ва тўқимачилик корхоналарида қўлланиладиган рақамли маркетинг технологияларининг элементлари, ҳамда, уларнинг мода соҳасига қўшган ҳиссаси ва ушбу соҳада рақамли маркетинг технологияларидан фойдаланиш кўриб чиқилади.   

02/27/2026
  • PDF
277-282 72 43
ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАСИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ САЛОҲИЯТИНИ БАҲОЛАШ УСУЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Жавохир Жўрақулов

Ушбу мақолада тўқимачилик корхоналарида мавжуд барча ресурслар ҳолати ва улардан фойдаланиш даражасини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқариш салоҳиятининг мутаносиб тарзда ривожланишини баҳолаш усулини такомиллаштириш масаласи ўрганилган.

05/25/2026
  • PDF
285-290 26 13
ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА ХАРАЖАТЛАР ВА БАҲОНИ БОШҚАРИШ СТРАТЕГИЯСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Садоқат Ҳасанова

Ўзбекистон тўқимачилик ва кийим-кечак ва трикотаж саноати мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқ-ларидан бири бўлиб, унга ўз хомашё базасининг мавжудлиги ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга доимий ўсиб бораётган талаб катта ҳисса қўшмоқда. Рақобатбардош салоҳияти туфайли у янги корхоналарни ташкил этиш, иш билан таъминлаш, маҳсулот экспорт қилиш, хорижий инвестицияларни жалб қилишда етакчи ўринни эгаллайди, шунингдек, мамлакат миллий иқтисодиётининг глобал ихтисослашувида стратегик муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда, тўқимачилик саноат корхоналарининг харажатларини мақбуллаштириш орқали маҳсулот таннархини пасайтириш, миллий маҳсулотларнинг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини ошириш стратегияларини ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади.

09/30/2024
  • PDF
414-420 129 47
ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ КОРХОНАЛАРИ РИВОЖЛАНИШ МАРКЕТИНГ СТРАТЕГИЯСИНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Равшан Исаев, Ҳамидахон Маруфова

Ушбу мақолада бозор ўзгаришларига мосланувчан тўқимачилик
саноати корхоналари ривожланиш маркетинг стратегиясини амалга оширишнинг
иқтисодий механизмларини такомиллаштириш масаласи ўрганилган

02/29/2024
  • PDF
399-403 153 96
ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИДА БИЗНЕС ЖАРАЁНЛАРНИ БОШҚАРИШ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ УСУЛИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
Мўътабархон Джуманиязова

Мақолада тўқимачилик корхоналарида бизнес жараёнларни бошқариш
самарадорлигини баҳолаш усулини такомиллаштириш масаласи ўрганилган

02/29/2024
  • PDF
362-366 124 87
ТИКУВ-ТРИКОТАЖ КОРХОНАЛАРИДА РАҚАМЛИ МАРКЕТИНГ МЕТАОЛАМИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ ТАСНИФИ
Абдулазиз Алиев

Ушбу мақола рақамли маркетинг технологияларининг хусусиятлари, хусусан рақамли маркетинг метаоламига қаратилган бўлиб, рақамли маркетинг технологияларининг назарий тушунчалари, тикув-трикотаж, тўқимачилик корхоналарида рақамли маркетинг метоҳаоламининг қўлланилишга қаратилган. Шу билан бирга, рақамли маркетинг технологияларининг элементларини, хусусан, кийим-кечак, трикотаж ва тўқимачилик корхоналарида қўлланиладиган метаоламга эътибор қаратилади ва мода соҳасида рақамли маркетинг метаоламидан фойдаланишга эътибор қаратилади.

06/04/2026
  • PDF (English)
20-25 32 16
ТАШҚИ САВДО СОҲАСИДА МАМЛАКАТДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР
Жавохир Турапов

Ушбу мақола  мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида ишлаб чиқарилаётган замонавий телекоммуникация ускуналари, компьютер техникаси, жаҳонга машҳур матолар, улардан тайёрланаётган кийим-кечакларнинг ташқи иқтисодий фаолияти, хусусан ташқи савдо саҳосида амалга оширилаётган баъзи бир ишлар кўлами ёритилган.

12/13/2024
  • PDF
612-617 182 99
O‘ZBEKISTONDA YENGIL SANOATNI RIVOJLANTIRISHNING XORIJ TAJRIBASI (XITOY MISOLIDA)
Feruza Jumaniyazova

Ушбу мақолада Хитой енгил саноатининг ривожланиш жараёнлари, унинг афзалликлари, кийим-кечак, тўқимачилик саноатининг ривожланиш тенденцияларини ўсиши, капитал сиғимининг ошиши ва бозор консалидациялашувининг бошланиши, ишлаб чиқаришнинг автоматлашуви ва самарадорлигининг ўсиши, ҳалқаро бозорлар томонидан рақобатнинг кучайиши бу ҳам тармоқдаги ўзаро муносабатларни характерли ва таркибий тузилмасининг  ўзгаришлари ўрганиб чиқилган .Ўзбекистонга мос жиҳатлари таҳлил қилинган ва асослаб берилган.

11/29/2024
  • PDF (Russian)
461-473 92 63
ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ ХУСУСИДА
Феруза Азимова

Ушбу мақола бугунги кунда мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришга қаратилган мақсадли дастурлар изчил амалга оширилганлиги ва мамлакат иқтисодиёти ўсиш суръатларини жадаллаштиришда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар орқали аҳоли эҳтиёжларини қондириш, уларнинг даромадларини ошириш масалаларини ҳал этиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган.

05/31/2024
  • PDF
403-408 206 105
ИПАКЧИЛИК ТАРМОҒИДАГИ КЛАСТЕР ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
Мамарасул Худойкулов

Ушбу тадқиқот ишида ипакчилик тармоғидаги кластер тизимини такомиллаштиришнинг методологик жиҳатлари ўрганилган. Ипакчилик класетрларини шаклланишида иштирок этувчи асосий манфааатдор томонлар ва уларнинг фаолиятлари таҳлил қилиниб, ипак кластерларининг ривожланиши ва рақобатбардошлигига таъсир кўрсатувчи омиллар таҳлил қилинган.

08/30/2024
  • PDF
439-447 94 57
ЧАРМ-ПОЙАБЗАЛ ТАРМОҒИНИНГ РИВОЖЛАНИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Орифжон Отаниёзов

Ушбу мақолада “Ўзчармсаноат” уюшмаси таркибидаги чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва моллари, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилот ва корхоналарнинг, ривожланиш йўналишлари ва ўзига хос жиҳатлари баён этилган.

08/30/2024
  • PDF
375-383 89 68
ПАХТА-ТЎҚИМАЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРНИНГ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИНИНГ ОШИШИ
Саидхўжа Мансуров

Ушбу мақолада пахта-тўқимачилик кластерларнинг ишлаб чиқариш қувватларининг хозирги холати ва фойдаланиш даражаси, тўқимачилик корхоналарни ишлаб чиқариш қуввватларини оширилишида технологик жихатдан модернизация қилиш, тўлиқ занжирга эга бўлган кластерлар хамда уларнинг ишлаб чиқариш қувватлардан фойдаланиш даражаси бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

05/31/2024
  • PDF
550-559 98 77
САНОАТНИ КЛАСТЕРЛАШТИРИШДА КЛАССИК ЁНДАШУВЛАР
Бекзод Давлятов

Мақолада иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири бўлган кластерлаштириш жараёнининг назарий таҳлили, кластер ёндашувини амалга оширишда вужудга келадиган асосий муаммолар, қисман хориж тажрибаси тўғрисида сўз юритилади.

05/31/2024
  • PDF
482-490 98 90
ТАРМОҚ КЛАСТЕР ТИЗИМИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ ВА УЛАРДАН ЎЗБЕКИСТОНДА ФОЙДАЛАНИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Мамарасул Худойкулов

Ушбу тадқиқот ишида тармоқ кластер тизимларини шакллантириш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ва уларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятларини баҳолашга қаратилган. Ушбу тадқиқот турли мамлакатлардаги кластер ривожланишининг муваффақиятли мисолларини ўрганиш ва уларнинг самарадорлигига ҳисса қўшаётган омилларни таҳлил қилиш орқали Ўзбекистондаги нафақат илмий тадқиқотлар учун, балки амалиёт учун ҳам қимматли тушунчаларни тақдим этишга қодир

04/30/2024
  • PDF
606-616 125 58
ТИКУВ-ТРИКОТАЖ КОРХОНАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КОМПЕТЕНТЛИГИ ДАРАЖАСИНИ БАҲОЛАШ УСУЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Ахрор Мустапаев

Мақолада тикув-трикотаж корхоналарида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш имкониятларини излаб топишда улар ходимлари компетентлиги даражасини баҳолаш усулини такомиллаштириш масаласи ўрганилган.

12/27/2024
  • PDF
351-356 105 43
1 - 25 from 32 1 2 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer