Мақолада хизмат кўрсатиш соҳасининг иқтисодиётда тутган ўрни ва унинг мазмун-моҳияти атрофлича ўрганилиб, илмий ёндашувлар орқали очиб берилган. Шунингдек, унинг асосий кўрсаткичлари ва ривожланишистиқболлари статистик таҳлил қилинган ва ўрганиб чиқилган.
Ушбу мақолада турли маъмурий даражадаги шаҳарлар ривожланишининг аниқланган муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, турли даражадаги шаҳарларга нисбатан урбанизация сиёсатининг махсус чора-тадбирлари таклиф этилган. Булар: агломерацияларни шакллантириш; маъмурий, ўқув, ишлаб чиқариш объектларини шаҳардан ташқарига олиб чиқиш ва бошқарув функцияларини бошқа тузилмаларга ўтказиш; инновацион, илмий ва юқори технологик фаолият турларини, инновацион-технологик кластерларни яратиш; инновацион бошқарув шакллари негизида яқин ҳудудларнинг шаҳарлар билан ўзаро ҳамкорлиги; йўлдош шаҳарларни яратиш; ихтисослашувдан келиб чиққан ҳолда саноат, ижтимоий, транспорт, муҳандислик хизмати ва секторлар функцияларини ривожлантириш; инвестициялар, меҳнат ва ишлаб чиқариш ресурсларини кўчириш механизмларини ишлаб чиқиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олади.