Миллий молия бозорининг барқарор ривожланиши корпоратив капитал шаклланишининг замонавий механизмлари ва қимматли қоғозлар бозорининг самарадорлиги билан узвий боғлиқдир. Ушбу тадқиқотда корпоратив молиянинг молиявий инструментлари билан капитал бозори инфратузилмаси ўртасидаги интеграция жараёнлари атрофлича таҳлил қилиниб, қимматли қоғозлар бозорининг инвестиция жараёнларига таъсири илмий асосда ёритилди. Тадқиқот жараёнида тизимли таҳлил, қиёсий иқтисодий таҳлил, иқтисодий-статистик усуллар ва норматив-ҳуқуқий база таҳлилидан фойдаланилди. Натижалар корпоратив молия билан қимматли қоғозлар бозори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик капитал қийматини оптималлаштириши, корхоналарнинг инвестициявий имкониятларини кенгайтириши ҳамда миллий иқтисодиёт барқарор ўсишига хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатди. Бундай чоралар молиявий тизимнинг шаффофлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаб, уни жаҳон стандартларига мос ҳолда такомиллаштиришга хизмат қилади.
Мақолада институционал ёндашувнинг назарий асослари ва унинг минтақавий иқтисодий ривожланишга таъсири таҳлил қилинади. Миллий ва ҳудудий институтлар ўртасидаги уйғунлик, расмий ва норасмий институтлар ҳамкорлиги, ижтимоий ишонч ва маданий омиллар асосида институционал тузилмавий модул концепцияси таклиф этилади.
Ушбу тадқиқот Ўзбекистон олий таълим муассасаларида инсон ресурсларини бошқариш функцияларини рақамлаштириш ва рақамли трансформациялаш масалаларини ўрганишга қаратилган. Тадқиқот Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртларининг кадрлар бўлими ходимлари ўртасида ўтказилган сўровнома таҳлилига асосланган. Тадқиқот натижалари ходимлар бошқаруви бўйича маълум амалиётларни ташкил қилиш ва рақамли платформаларни тадбиқ қилиш ўртасидаги боғлиқликни аниқлайди ва шу билан ушбу ишнинг илмий аҳамиятини кучайтиради.
Мазкур мақолада нефть ва газ соҳасида фаолият юритувчи йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ салоҳиятини оптималлаштиришга қаратилган стратегик ёндашувлар ва бошқарув амалиётлари ўрганилган. Ушбу секторнинг миллий иқтисодиётдаги муҳим ролини эътироф этган ҳолда, тадқиқот барқарорлик ва рақобатбардошликни таъминлашда солиқ тушумларини максимал даражада ошириш бўйича илғор тажрибаларни аниқлашга қаратилган. Йирик солиқ тўловчиларнинг солиқ маъмурчилигини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.