Ушбу мақолада чакана бизнес, чакана кредитлаш ва чакана мижозларга хизмат кўрсатиш тушунчаси ва моҳияти, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда ижтимоий пакетлар хизматлари амалга оширилишининг роли ва аҳамияти, банк ресурсларини шакллантиришда маҳаллий ва халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг донорлиги кўриб чиқилган. Бундан ташқари, тижорат банки учун муҳим бўлган чакана мижозларга кредит беришни ривожлантиришнинг роли ва аҳамияти кўриб чиқилган. Чакана банк кредитларини ривожлантириш истиқболлари ва унинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришдаги роли кўрилган. Чакана кредитлашни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.
Мақолада техник қўмакнинг тушунчаси ва моҳияти, унинг истиқболли лойиҳаларни баҳолашдаги роли, инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни ривожлантириш тенденциялари, маблағларни жалб қилиш масалалари ва уларни ўз вақтида ўзлаштирилишига таъсир етувчи омиллар кўриб чиқилган. Халқаро молия ташкилотларининг кредит ресурсларини жалб қилиш бўйича хорижий банкларнинг тажрибаси ўрганилди. Бундан ташқари, лойиҳаларни техник баҳолаш соҳасида халқаро тажрибани қўллаш имкониятлари, Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Осиё тараққиёт банки (ОТБ) каби молия институтлари билан ҳамкорлик йўллари кўриб чиқилди.
Ушбу мақолада инвестиция кредити ва лойиҳани молиялаштириш тушунчаси ва моҳияти, банкларнинг инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришдаги хорижий тажрибаси кўриб чиқилган. Маълумки, мамлакатдаги йирик корхоналарни молиялаштириш ЯИМ ўсиши ва барқарор иқтисодий ривожланишга ёрдам беради. Бугунги кунда Ўзбекистон молия-банк соҳасини такомиллаштиришга катта еътибор қаратмоқда, давлат улушига ега банклар хусусийлаштириш йўлида. Банк секторини хусусийлаштириш жараёнида Халқаро молия корпорацияси (ХМК), Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва Осиё тараққиёт банки (ОТБ) каби халқаро молия институтлари иштирок етмоқда. Ушбу тадқиқотда инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда хорижий тажрибани қўллаш имкониятлари ўрганилди
Ушбу мақола ислом молия институтларида бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ўзига хос жиҳатлари ҳамда савдо шартномаларидан бири бўлган муробаҳа шартномаси ҳисобини юритиш тартибини ёритиб беради. Муробаҳани молиялаштириш бўйича асосий фикрлар берилади, хужжатларда у билан боғлиқ операцияларни баёнига алоҳида тўхталади. Жумладан, муробаҳани ёритишда молия муассасаси томонидан танлаб олинган усулнинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек, ислом молия институтларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби, анъанавий ва ислом банкларида бухгалтерия ҳисобини юритишдаги ўхшашлик ва фарқли жиҳатлари муҳокама қилинади. Хулосада муробаҳа савдо шартномасини амалга ошириш ҳисоби бўйича асосий фикрлар тақдим этилади.
Марковиц самарали портфел шакллантириш модели орқали портфел рискини баҳолашда риск даражаси юқори бўлиши акциялар инвестиция жозибадорлигини тушишига сабаб бўлмоқда. Портфел рискини камайтириш учун Марковиц моделини риск омилларини ҳисобга олиб такомиллаштириш билан амалга оширилади. Мақолада мавжуд очиқ маълумотлар ёрдамида такомиллаштирилган Марковиц модели билан минимал рискли портфел EXCEL офис дастури орқали ковариацион таҳлил ва акциялар улушларини оптималлаштирилиб тузилди ва натижалари баён этилди.