• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ҲАЛҚАРО СТAНДАРТЛАРГА МУВОВИҚ ҚАДРСИЗЛАНИШИ ҲИСОБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Дилноза Нематова

Ушбу мақолада мамлакатимиз ҳозирги босқичида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ислоҳ қилиш, хорижий инвесторларни жалб қилиш, молиявий ҳисоботларнинг шаффофлигини ошириш, молиявий ҳисоботни ҳалқаро стандартларга уйғунлаштириш ва асосий воситаларни қадрсизланиш қийматини аниқ кўрсатиш ҳамда кенг доирадаги иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш билан боғлиқ жиҳатлар ёритилган.

12/29/2025
  • PDF
347-354 60 49
БАҲОЛАНГАН МАЖБУРИЯТЛАР ТУРЛАРИ ВА УЛАРНИ БУХГАЛТЕРИЯ СЧЁТЛАРИДА АКС ЭТТИРИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Шаймардан Бутунов

Ушбу мақолада баҳоланган мажбуриятлар ҳисобида мавжуд муаммолар қайд қилинган. Халқаро стандартларга мувофиқ баҳоланган мажбуриятларнинг турлари, уларни тан олиш ва баҳолаш тартиби такомиллаштирилган. Баҳоланган мажбуриятларни ҳисобга олиш мақсадида амалдаги счётлар режасига тааллуқли счётларни очиш ва уларни юритиш тартиби келтирилган. Баҳоланган мажбуриятлар ҳисобига оид бухгалтерия ишланмалари тавсия этилган. Ушбу тавсияларнинг амалиётда қўлланилиши баҳоланган мажбуриятларни халқаро стандартларга мувофиқ ҳисобга олишни таъминлайди.

12/29/2025
  • PDF
317-326 81 56
ТИЖОРАТ БАНКИНИНГ КРЕДИТ ФАОЛИЯТИНИ ИФОДАЛОВЧИ КЎРСАТКИЧЛАР ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ (“МИКРОКРЕДИТБАНК” АТБ МИСОЛИДА)
Музаффар Ҳидиров

Мақолада миллий иқтисодиётдаги тижорат банкларидан бўлган “Микрокредитбанк” АТБнинг кредит фаолиятини ифодаловчи кўрсаткичлари, жумладан, активлар таркибида кредитлар ҳажми ва унинг улуши, шунингдек, активлар ва депозитлар ҳамда кредитларнинг ўзаро солиштирма ҳолатлари, кредитларнинг иқтисодиёт соҳалари бўйича таркиби ва умумий кредитларнинг имтиёзли ва тижорат кредитлари бўйича ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга кўра тузилиши ҳолатининг 2020-2024 йиллардаги динамикаси таҳлил қилинган. Шу билан бирга тадқиқот йўналишидаги назарий ва услубий жиҳатлар ўрганилган ҳолда хулосалар қилинган ва таклифлар ишлаб чиқилган.

11/28/2025
  • PDF
394-403 103 53
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ ТИЗИМИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Ғайратжон Ғаниев

Мазкур мақолада олий таълим хизматлари тизими рақобатбардошлигига таъсир этувчи омиллари ҳамда ушбу омилларни мамлакат ривожига таъсирини  такомиллаштиришнинг назарий ва услубий асослари чуқур ўрганилган. Тадқиқот жараёнларида олий таълим хизматларидаги таълим тизимини ривожлантириш ва рақобатбардошлигини оширишнинг илмий-амалий жиҳатларига эътибор қаратилган.

11/28/2025
  • PDF
328-332 81 50
РАҚАМЛИ МАРКИРОВКАЛАШ ТИЗИМИНИНГ МОҲИЯТИ ВА ИҚТИСОДИЙ АҲАМИЯТИ
Неъматжон Отажанов

Ушбу тадқиқотда Ўзбекистон Республикасида товарларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этишнинг назарий-методологик асослари ва амалий аҳамияти таҳлил қилинган бўлиб, рақамли маркировкалашнинг моҳияти, яъни товар ҳаракатини тўлиқ кузатиш, уларнинг ҳақиқийлиги ва сифатини кафолатлаш ҳамда солиқ-божхона органлари учун шаффоф ахборот муҳитини яратишдаги ўрни илмий жиҳатдан асосланган, шунингдек, ушбу тизимнинг иқтисодий аҳамияти, жумладан давлат бюджети даромадларини ошириш, яширин иқтисодиётни қисқартириш, контрафакт маҳсулотлар айланмасини чеклаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва миллий иқтисодиётда рақамли трансформация жараёнларини чуқурлаштиришдаги самарадорлиги ёритилиб, хорижий тажриба асосида қиёсий таҳлил қилинган.

10/31/2025
  • PDF
310-319 77 84
ТАШҚИ ҚАРЗНИНГ ИҚТИСОДИЙ ЎСИШГА ТАЪСИРИНИ ИЗОҲЛОВЧИ КЛАССИК НАЗАРИЯЛАР
Бeхруз Каримов

Мазкур мақолада ташқи қарзнинг иқтисодий ўсишга таъсири классик, кейнсчилик, неоклассик ва эндоген ўсиш назариялари негизида тадқиқ этилган. Тадқиқотда ташқи қарз самарадорлигини белгиловчи омиллар сифатида институционал муҳит, қарз юкининг меъёрий даражаси, сармоя йўналиши ва давлат бошқаруви сифатининг ўрни очиб берилган.

10/31/2025
  • PDF
291-299 92 56
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА КИЧИК БИЗНЕС ВА ХУСУСИЙ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ: НАЗАРИЙ ЖИҲАТЛАР
Гулнoрa Шaдиевa

Ушбу мақола Ўзбекистонда хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес фаолияти самарадорлигини таҳлил қилиш ва унинг барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашдаги ўрнига бағишланган. Ривожланишнинг асосий детерминантлари сифатида давлат қўллаб-қувватлаши, инфратузилма даражаси, молиявий ресурсларга етарли имконият ва ишчи кучининг малакаси кўриб чиқилган. Алоҳида эътибор инновациялар ва рақамли технологияларни жорий этишга қаратилган бўлиб, улар бизнес жараёнларини оптималлаштириш, харажатларни камайтириш ҳамда бозорларни кенгайтиришга хизмат қилади. Олиб борилган таҳлил шуни кўрсатадики, эришилган ижобий натижаларга қарамасдан, соҳа қатор муаммоларга дуч келмоқда: молиялаштириш имкониятларининг чекланганлиги, рақобатнинг юқорилиги ва маъмурий тўсиқлар. Шу билан бирга, бюрократик тартиб таомилларни қисқартириш, солиқ имтиёзлари бериш ва хизматлар экспортини рағбатлантиришга қаратилган давлат ташаббуслари соҳанинг янада ривожланиши  учун қулай шарт-шароит яратмоқда. Хулоса қилиб айтганда, хизмат кўрсатиш соҳасидаги кичик бизнес иқтисодиётга қўшадиган ҳиссасини кенгайтириш бўйича катта салоҳиятга эга, айниқса экспорт ва халқаро бозорларга интеграция орқали. Комплекс чораларни амалга ошириш эса кичик корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш ва Ўзбекистон иқтисодиётининг диверсификациясини таъминлаш имконини беради

09/29/2025
  • PDF (Russian)
456-463 61 23
КОРХОНАЛАР ФАОЛИЯТИДА ФОЙДА КЎРСАТКИЧЛАРИ ТАҲЛИЛИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Самиддин Тошназаров , Фарангиз Абдухолиқова

Ушбу мақолада корхоналар фаолиятининг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлиб фойда ва рентабелликни ифодаловчи кўрсаткичларга алоҳида эътибор қаратилган. Корхоналарда  фойда ва рентабелликни таҳлил қилишни такомиллаштириш, корхона фойдасининг кўпайиши ва рентабеллигини оширишда муҳим аҳамият касб этиши бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

09/29/2025
  • PDF
418-421 72 26
ИНФРАТУЗИЛМА РИВОЖЛАНИШИНИНГ МИЛЛИЙ ТАРАҚҚИЁТДАГИ ЎРНИ
Бeхруз Каримов

Мақолада инфратузилманинг миллий тараққиётдаги ўрни ва аҳамияти назарий ва амалий жиҳатдан таҳлил қилинган. Хусусан, инфратузилма тармоқларини ривожлантиришнинг иқтисодий ўсиш, ҳудудий барқарорлик ва ижтимоий фаровонликка кўрсатаётган таъсири очиб берилган. Шунингдек, инфратузилмага инвестициялар жалб қилиш, давлат-хусусий шериклик асосида молиялаштириш ҳамда рақамлаштириш жараёнларининг миллий тараққиёт стратегиясидаги ўрни илмий асосланган. Хулоса қилиб, миллий тараққиётнинг барқарор ва самарали йўналишларини таъминлашда инфратузилмани инновацион асосда ривожлантириш муҳим омил экани таъкидланган.

09/29/2025
  • PDF
410-417 58 24
МИНТАҚАВИЙ РИВОЖЛАНИШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Орзу Давранов

Мақолада минтақавий ривожланишнинг назарий асослари, унинг турли босқичларда шаклланган назариялари ҳамда замонавий ёндашувлари илмий таҳлил қилинади. Анъанавий конвергенция ва дивергенция назариялари, ядро–периферия модели билан бирга эндоген ўсиш, инновация ва кластерлашув каби муосир концепциялар ҳам кўриб чиқилади. Шунингдек, молиявий механизмлар ва давлат молиясининг ҳудудий ривожланишдаги роли, уларнинг самарадорлигини таъминлашда институционал ва ташкилий асосларнинг аҳамияти ёритилади. Таъкидланганидек, замонавий шароитда минтақавий ривожланишнинг энг самарали йўли иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий омилларни уйғунлаштирган интегратив ёндашув ҳисобланади. Шу тариқа, мақолада ҳудудий фаровонлик ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда молиявий воситалардан мақсадли ва самарали фойдаланиш тамойиллари илмий жиҳатдан асослаб берилади.

09/29/2025
  • PDF
380-388 124 68
КОРПОРАТИВ МОЛИЯ ВА ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ ЎЗАРО УЗВИЙ ТАРЗДА РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Илҳомжон Раҳмонқулов

Миллий молия бозорининг барқарор ривожланиши корпоратив капитал шаклланишининг замонавий механизмлари ва қимматли қоғозлар бозорининг самарадорлиги билан узвий боғлиқдир. Ушбу тадқиқотда корпоратив молиянинг молиявий инструментлари билан капитал бозори инфратузилмаси ўртасидаги интеграция жараёнлари атрофлича таҳлил қилиниб, қимматли қоғозлар бозорининг инвестиция жараёнларига таъсири илмий асосда ёритилди. Тадқиқот жараёнида тизимли таҳлил, қиёсий иқтисодий таҳлил, иқтисодий-статистик усуллар ва норматив-ҳуқуқий база таҳлилидан фойдаланилди. Натижалар корпоратив молия билан қимматли қоғозлар бозори ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик капитал қийматини оптималлаштириши, корхоналарнинг инвестициявий имкониятларини кенгайтириши ҳамда миллий иқтисодиёт барқарор ўсишига хизмат қилиши мумкинлигини кўрсатди. Бундай чоралар молиявий тизимнинг шаффофлиги ва рақобатбардошлигини таъминлаб, уни жаҳон стандартларига мос ҳолда такомиллаштиришга хизмат қилади.

08/29/2025
  • PDF
209-216 134 61
ИЖТИМОИЙ ТАДБИРКОРЛИК: МОҲИЯТ ВА ИСТИҚБОЛЛАР
Дилноза Ибодова , Дилсора Ибодова , Сулаймон Тангрибeрдиев

Мақолада ижтимоий тадбиркорликнинг мазмуни, моҳияти ва афзалликлари, унинг инновацияларни ривожлантириш, ишсизликни камайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилаш ва жамиятдаги ижтимоий кескинликни пасайтиришда тутган ўрни ёритилган, шунингдек “ижтимоий тадбиркорлик”, “ижтимоий лойиҳа” ва “ижтимоий корхона” тушунчаларига таъриф берилган. Ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги шакллари таклиф этилган.

08/29/2025
  • PDF
186-195 128 0
ИНСТИТУЦИОНАЛ МУҲИТ ВА ҲУДУДИЙ РИВОЖЛАНИШ: КЎП ДАРАЖАЛИ ЁНДАШУВ
Тимур Туракулов

Мақолада институционал ёндашувнинг назарий асослари ва унинг минтақавий иқтисодий ривожланишга таъсири таҳлил қилинади. Миллий ва ҳудудий институтлар ўртасидаги уйғунлик, расмий ва норасмий институтлар ҳамкорлиги, ижтимоий ишонч ва маданий омиллар асосида институционал тузилмавий модул концепцияси таклиф этилади.

07/31/2025
  • PDF
259-265 141 62
РЕНОВАЦИЯ ШАҲАР МУҲИТИ СИФАТИНИ ОШИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВОСИТАСИ СИФАТИДА: ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ХАЛҚАРО ТАЖРИБА ВА ТАВСИЯЛАР
Юлдуз Салимова

Сифатли ва қулай шаҳар муҳитини шакллантириш кўп жиҳатдан ҳудудлардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, бунинг учун нафақат фазовий, шаҳарсозлик ва меъморий, балки барқарор ижтимоий-иқтисодий ва шаҳарсозлик ривожланишининг муҳим иқтисодий воситасига айланиб бораётган эскирган шаҳар ҳудудларини янгилаш зарур. Ушбу мақолада реновация аҳоли турмуш сифати, фаровонлиги, ижтимоий инклюзия ва маданий ворисийликни оширишга қаратилган шаҳар муҳитини ўзгартириш жараёни сифатида таҳлил қилинади. Эскирган уй-жой фонди, шаҳар ҳудудларидан самарасиз фойдаланиш ва ҳаёт сифатига ортиб бораётган талаблар муаммолари шаҳар муҳитини бошқариш механизмларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Мақолада "реновация" тоифасини аниқлаш бўйича ёндашувлар кўриб чиқилган, реновацияга халқаро ёндашувлар кўриб чиқилган ва уларни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича таклифлар шакллантирилган

07/31/2025
  • PDF
249-258 104 57
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТУРЛИ МАЪМУРИЙ ДАРАЖАДАГИ ШАҲАРЛАРНИНГ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИНИ БОШҚАРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Юлдуз Салимова

Ушбу мақолада турли маъмурий даражадаги шаҳарлар ривожланишининг аниқланган муаммоларини ҳисобга олган ҳолда, турли даражадаги шаҳарларга нисбатан урбанизация сиёсатининг махсус чора-тадбирлари таклиф этилган. Булар: агломерацияларни шакллантириш; маъмурий, ўқув, ишлаб чиқариш объектларини шаҳардан ташқарига олиб чиқиш ва бошқарув функцияларини бошқа тузилмаларга ўтказиш; инновацион, илмий ва юқори технологик фаолият турларини, инновацион-технологик кластерларни яратиш; инновацион бошқарув шакллари негизида яқин ҳудудларнинг шаҳарлар билан ўзаро ҳамкорлиги; йўлдош шаҳарларни яратиш; ихтисослашувдан келиб чиққан ҳолда саноат, ижтимоий, транспорт, муҳандислик хизмати ва секторлар функцияларини ривожлантириш; инвестициялар, меҳнат ва ишлаб чиқариш ресурсларини кўчириш механизмларини ишлаб чиқиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олади.

06/30/2025
  • PDF (Russian)
206-219 138 61
САВДО ХИЗМАТЛАРИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МОҲИЯТИ ВА ЗАРУРИЯТИ
Ирисбек Иватов

Ушбу мақола савдо хизматлари тизимини ривожлантиришнинг  моҳияти ва зарурияти, савдо хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш, савдо корхоналарининг стратегик рақобатбардошлигини таъминлаш ва рақобат стратегияларини шакллантиришнинг назарий ва услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш, савдода хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш йўлларини таклиф қилиш ва савдода  хизматлар соҳасининг хусусиятларини ҳисобга олиш масалаларига бағишланган.  

06/30/2025
  • PDF
171-176 105 55
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ОШИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Соҳибжон Тўрабеков

Мазкур мақолада Ўзбекистонда хизматлар соҳасининг иқтисодиётдаги аҳамияти, унинг ЯИМдаги улуши ва меҳнат бозорига таъсири атрофлича таҳлил қилинган. Хизматлар соҳаси орқали янги иш ўринлари яратиш, гендер ва ёшлар инклюзивлиги, рақамли хизматлар сингари стратегик йўналишлар ёритилган. Тадқиқотда иқтисодий фаолият турлари бўйича бандликнинг таркибий ўзгариши, соҳа тармоқларидаги ривожланиш динамикаси, меҳнат унумдорлиги, норасмий бандлик, инфратузилма ва кадрлар тайёрлаш тизимига оид муаммолар ҳам кўриб чиқилган. Илғор халқаро тажриба таҳлил қилиниб, Ўзбекистонда хизматлар соҳаси орқали аҳоли бандлигини самарали ошириш бўйича таклифлар берилган.

04/30/2025
  • PDF
417-424 132 82
ХАЛҚАРО МEҲНАТ МИГРАЦИЯСИ ДИНАМИКАСИ ВА ТУЗИЛИШИ: ГЛОБАЛ ТEНДEНЦИЯЛАР
Баходир Умурзаков

Мақола халқаро меҳнат миграцияси жараёнини таҳлил қилишга, унинг кўлами, географик йўналишлари ва сифат компонентига таъсир қилувчи омилларни аниқлашга бағишланган. Аммо, ривожланган мамлакатлардаги салбий демографик тенденциялар (туғилишнинг камайиши, аҳолининг кексайиши) уларнинг миллий меҳнат бозорларида номутаносибликларни келтириб чиқариши, миграцияни меҳнат ресурсларини тўлдиришнинг енг муҳим ва деярли ягона манбаига айлантириши аниқланди.

04/30/2025
  • PDF
377-384 143 72
ЎЗБEКИСТОНДА СУҒУРТА ТАШКИЛОТЛАРИДА КАПИТАЛ ТАЛАБЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Қумри Номозова

Ушбу мақолада Ўзбекистондаги суғурта компаниялари учун капитал талабларини оптималлаштириш ёндашувлари ўрганилади. Мавжуд норматив-ҳуқуқий базалар ва халқаро стандартлар, жумладан Solvency II, таҳлил қилинади. Етарли даражада капитализацияланмаганлик билан боғлиқ хавфлар кўриб чиқилиб, капитал ва захираларни бошқариш механизмларини такомиллаштириш бўйича чоралар таклиф этилади. Тадқиқот илғор тартибга солиш тажрибаларини миллий суғурта бозорига мослаштиришга қаратилган бўлиб, унинг барқарор ривожланишини таъминлашга хизмат қилади.

04/30/2025
  • PDF
325-331 102 67
КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТЛАPИНИ ИННОВАЦИОН БОШҚАPИШ
Амиpхон Мажидов

Мамлакатимиз Пpезиденти Миpзиёев томонидан белгилаб беpилган 2022-2026 йиллаpга мўлжалланган Янги Ўзбекистон таpаққиёт стpатегиясининг миллий иқтисодиётни жадал pивожлантиpиш ва юқоpи ўсиш суpъатлаpини таъминлаш дастуpига асосан ва унинг ижpосини таъминлаш йўлида баpча соҳалаp каби мулк қийматини, жумладан, суғуpталаш жаpаёнида кўчмас мулклаpнинг бозоp қийматини баҳолаш сифати самаpадоpлигини ошиpишга доиp изланишлаpни такомиллаштиpишнинг заpуpлиги ва долзаpблигини айтиб ўтганлаp. Иқтисодий тадқиқотлаp ва ислоҳотлаp маpкази томонидан 2022-йилнинг 1-яpми учун кўчмас мулк бозоpидаги ҳолат таҳлил қилинди. Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоpида савдо ҳажми 6 фоизга ўсди. Таҳлил натижалаpига кўpа, Ўзбекистонда 2022 йилнинг 1 яpмида 126 минг дона кўчмас мулк олди-сотди шаpтномалаpи pасмийлаштиpилди, бу 2021 йилнинг ушбу давpига (119 минг) нисбатан 6 фоизга кўп.  Шу сабабли кўчмас мулк объектлаpи бошқаpувини pақамли технологиялаp асосида такомиллаштиpиш бугунги куннинг устувоp вазифалаpидан биpидиp. Мазкуp мақолада кўчмас мулк объектлаpини бошқаpиш самаpадоpлигини ошиpишда ишончли бошқаpувнинг pоли ва улаpни миллий кўчмас мулк бозоpига жоpий қилиш масалалаpи ёpитилган.

04/30/2025
  • PDF
319-324 119 65
ЎЗБЕКИСТОН СОЛИҚ МАЪМУРИЯТЧИЛИГИДАГИ МАВЖУД МУАММОЛАР ВА КАМЧИЛИКЛАР
Фаррух Бабаев

Мақолада Ўзбекистон солиқ маъмуриятчилигидаги ўзига хосликлар ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, 2020–2024 йиллар давомида турли солиқлар бўйича тушумлар таҳлил қилиниб, ҳолат иқтисодий баҳоланган. Солиқ маъмуриятчилигини бугунги ҳолатини тубдан ислоҳ қилишда рақамлаштиришнинг аҳамиятига тўхталиб, идоралараро “ягона ойна” тизими концепцияси ва унинг афзалликлари очиб берилган.

04/30/2025
  • PDF
288-296 113 78
ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИДА ЭЛЕКТР ЙЎҚОТИШЛАРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ МАЗМУНИ ВА ТАСНИФИ
Акбар Шодиев

Мақолада электр энергиясини етказиб бериш билан боғлиқ бўлган харажатларнинг бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш, шунингдек, электр йўқотишларини аниқлаш ва баҳолаш, уларни ҳисобда тўлиқ объектив ва тизимли равишда акс эттириш учун бухгалтерия ҳисобининг объекти сифатида йўқотиш тушунчасига аниқлик киритилган. Энергия таъминоти ташкилотининг иқтисодий тизимидаги йўқотишлар ташкилотда мавжуд бўлган активнинг йўқолиши, сотиш харажатлари эса ташкилотнинг харажатлари деб тушунилиши лозимлиги очиқланган. Етказиб бериш билан боғлиқ йўқотишларни таҳлил қилишда уларни батафсилроқ тўғридан-тўғри йўқотишлар ва самарасиз харажатларга бўлиш бўйича илмий асослар келтирилган.

01/31/2025
  • PDF
501-506 99 62
ДАРОМАД ВА ХАРАЖАТЛАРНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ОБЪЕКТИ СИФАТИДАГИ ТАВСИФИ
Дилноза Худайназарова

Мақолада даромад ва харажатларнинг бухгалтерия ҳисоби объекти сифатидаги тавсифи тадқиқ этилган бўлиб, унда даромад ва харажатларга иқтисодий категория сифатида хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан берилган таърифлар, миллий ва халқаро стандартларда келтирилган тартиб-қоидалар очиб берилган. Шунингдек, тадқиқотлар натижасида бухгалтерия ҳисобида даромад ва харажатларни назарий жиҳатдан такомиллаштирувчи таърифлар муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

01/31/2025
  • PDF
479-484 172 101
ЧЎЛ–ЯЙЛОВ ЧОРВАЧИЛИГИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Абдухолик Тангиров , Ризо Кудратов

Мақолада республика чўл–яйлов чорвачилигининг суст ривожланиш сабаблари ва барқарор ривожлантириш омиллари хусусан озуқа базасини мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш бирликларни оптималлаштириш ва инфратузилмани шакллантириш, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашнинг иқтисодий самарадорлиги каби масалалари ўрганилган ва қуйи мажмуани барқарор ривожлантириш бўйича асосли таклифлар ишлаб чиқилган

01/31/2025
  • PDF
405-413 120 43
БАНКЛАРДА МУАММОЛИ КРЕДИТЛАРНИ ҚИСҚАРТИРИШДАГИ МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ
Иброхимжон Митиллаев

Мазкур мақолада банк молиявий ресурсларини самарали бошқаришда кредит портфелини юритишнинг ўрни, тижорат банклари кредит портфелининг ҳолати уларнинг активлар ликвидлилигига таъсири кўриб чиқилган. Тадқиқот материал ва методларига кўра мавзу юзасидан бир қатор хорижий ҳамда мамлакатимизнинг иқтисодчи олимлари томонидан берилган таърифлар ҳамда фикрлари ўрганилиб, муаллиф томонидан шарҳланиб уларнинг мазмуни очиб берилган. Шунингдек, мақолада Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари молиявий ресурсларини бошқариш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқишда, тижорат банкларида активларни бошқаришга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш борасида таклиф ва амалий тавсиялар берилган.

01/31/2025
  • PDF
362-367 140 73
76 - 100 from 206 << < 1 2 3 4 5 6 7 8 9 > >> 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer