• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАСИ СТРАТЕГИК БОШҚАРУВИДА СТРАТЕГИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШНИНГ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Равшан Исаев , Шахзодбек Йўлдошалиев

Мақолада тўқимачилик саноати корхоналарининг бозор ўзгаришларига мосланувчанликни таъминлашга йўналтирилган стратегик бошқаруви тизимида стратегик вариантларни амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш масаласи ўрганилган.

05/25/2026
  • PDF
253-258 29 14
ТАШҚИ САВДО СОҲАСИДА МАМЛАКАТДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР
Жавохир Турапов

Ушбу мақола  мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида ишлаб чиқарилаётган замонавий телекоммуникация ускуналари, компьютер техникаси, жаҳонга машҳур матолар, улардан тайёрланаётган кийим-кечакларнинг ташқи иқтисодий фаолияти, хусусан ташқи савдо саҳосида амалга оширилаётган баъзи бир ишлар кўлами ёритилган.

12/13/2024
  • PDF
612-617 182 99
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЖОЗИБАДОРЛИГИ ВА УНИ БОШҚАРИШНИНГ УСЛУБИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Гўзал Умарова

Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг етакчи тармоқларидан бири бўлган тўқимачилик саноатини стратегик ривожлантиришда инвестициялар жозибадорлиги ва уни бошқаришнинг услубий жиҳатлари чуқур таҳлил этилган ҳамда бу масала бўйича таклиф ва тавсиялар берилган.

05/31/2023
  • PDF
210-216 195 72
КОРХОНА АСОСИЙ ВОСИТАЛАРИ ТАРКИБИДАГИ РАҚАМЛИ АКТИВЛАРНИ ИДЕНТИФИКАЦИЯЛАШ ВА ҲИСОБГА ОЛИШ МУАММОЛАРИ
Зухра Отакузиева, Мадина Хайдарова

В статье исследуются проблемы идентификации и учета цифровых активов в составе основных средств предприятия. Проанализированы критерии классификации основных средств с цифровыми компонентами. Изучено применение требований НСБУ №5 «Основные средства» и НСБУ №7 «Нематериальные активы» к цифровым активам. На основе международного опыта разработаны рекомендации по совершенствованию методологии учета цифровых активов

01/30/2026
  • PDF (Russian)
294-305 85 43
ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИДА ЯШИЛ МОЛИЯЛАШТИРИШ МОДЕЛИ
Анваржон Олимов, Абдулазиз Ашуров

Мақолада Ўзбекистондаги тўқимачилик ва чарм компанияларида экологияга мос амалиётлар – экологик ишлаб чиқариш, экологик маркетинг, инсон ресурсларини экологик бошқариш, яшил инвестициялар ва экологик инновациялар орқали иқтисодий натижалар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик таҳлил қилинган.


Тадқиқот миқдорий усулдан фойдаланган ҳолда амалга оширилди, мамлакатимиздаги “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси орқали, ўрта, катта тўқимачилик ва чарм корхоналари топ-менежерлари, корхона раҳбарларидан маълумотларни йиғиш учун 234 та анкета орқали стратификацияланган тасодифий намунани танлаш усули қўлланилди.

12/13/2024
  • PDF
538-553 179 111
ИҚТИСОДИЙ НОЧОР КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Дилора Абдухаликова

Мақола иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий ҳолатини тизимли баҳолаш ва уларни барқарор ривожлантиришга қаратилган амалий ёндашувни таклиф этади. Тадқиқотда ликвидлик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик, фаолият ва активлар рентабеллиги  каби кўрсаткичлар асосида диагностик модел тузилади. Муаллиф банкротлик хавфини баҳолаш учун прогноз баланс, пул оқимлари бюджети  ва даромад-ҳаражатлар бюджетини ўзаро боғлиқ ҳолда қўллашни, нарх-ҳамкорлик тузилмасини қайта кўриб чиқиш, харажатларни оптималлаштириш, айланма активларни тезлик ва қайтариш имкониятига кўра қайта таркиблаштиришни таклиф қилади. Мақола натижалари ночор корхоналарда молиявий соғломлаштиришни тезкор бошлаш ва узоқ муддатли рақобатбардошликка эришиш учун методик асос бўлиб хизмат қилади.

10/31/2025
  • PDF
265-272 136 76
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАРНИНГ БИРЛАМЧИ ТАКЛИФИ ЖАРАЁНЛАРИНИ САМАРАЛИ ЎТКАЗИШ ОМИЛЛАРИ
Акбарали Уралов

Мазкур мақолада 1995-2023 йилларда жаҳон амалиётида амалга оширилган қимматли қоғозларнинг бирламчи таклифи (IPO) жараёнлари тенденденциялари ўрганилган. Жаҳон фонд бозорларида амалга оширилган IPO жараёнлари сони ва улар асосида жалб қилинган маблағлар динамикаси тадқиқ этилган. Жаҳон миқёсида йирик консалтинг компаниялари, инвестиция банклари тажрибаларини ўрганиш асосида IPO жараёнларида миллий компаниялар учун корхона адолатли қийматини таъминлаш омиллари ҳамда самарали IPO жараёнлари ўтказиш бўйича таклиф ва тавсиялар келтирилган.

12/27/2024
  • PDF
417-426 89 53
КОРХОНАНИНГ ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА АХБОРОТ КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА САМАРАДОРЛИГИ
Бекзод Халилов

Ушбу мақолада корхоналарнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда ахборот-коммуникация технологияларининг (АКТ) аҳамияти ва улардан самарали фойдаланиш механизмлари таҳлил қилинади. Иқтисодий хавфсизликни шакллантирувчи асосий таркибий қисмлар ичида ахборот хавфсизлиги компонент сифатида алоҳида ўрин тутади. Мақолада корхонанинг ахборот муҳитини ҳимоя қилиш, ташқи ва ички таҳдидларга қарши курашиш, ахборот оқимини бошқариш, ҳамда ҳуқуқий, ташкилий ва дастурий-техник чора-тадбирларни жорий этиш орқали хавфсизликни таъминлаш масалалари ёритилади. Шунингдек, замонавий АКТ воситаларининг турлари, уларнинг функционал имкониятлари ва жорий этишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Таҳлиллар асосида корхоналарга мослашувчан бошқарув тизимлари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш стратегиялари ва рақобатбардошликни оширишга қаратилган тавсиялар берилган.

05/30/2025
  • PDF
326-333 147 99
КОРХОНАНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Севарахон Абдуллаева

Тўқимачилик саноати корхоналарининг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлашга йўналтирилган чора-тадбирлар мақолада ёритилган бўлиб, молиявий хатарларни камайтириш, активлардан самарали фойдаланишни оптималлаштириш ҳамда капитал ва захираларни бошқариш самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Шунингдек, белгиланган тадбирларнинг ижросини ва мақсадли натижаларга эришиш жараёнини тизимли назорат қилиш имкониятини берувчи KPI тизимини жорий этишнинг аҳамияти таъкидланган. Таклиф этилган ёндашув корхоналарнинг узоқ муддатли иқтисодий барқарорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

09/29/2025
  • PDF
347-353 119 59
26 - 34 from 34 << < 1 2 

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer