Hozirgi vaqtda turizmni rivojlantirish siyosiy va iqtisodiy tebranishlar tufayli ushbu sohani o‘ta beqaror qiladigan ko‘plab muammolarga duch kelmoqda. Barcha inqiroz va retsessiyalar odatda turizm faoliyati nazoratidan tashqarida yuzaga keladi. Turizm bilan bog‘liq eng muhim iqtisodiy muammolardan biri bu sohada investitsiyalar va moliyalashtirishning yetishmasligi hisoblanadi. Turizm dunyodagi eng yirik ish o‘rni yaratuvchi tarmoqlardan biri ekanligini va uning rivojlanishi iqtisodiyot uchun katta foyda keltirishini hisobga olishimiz kerak. Ushbu maqolaning maqsadi turizmni moliyalashtirish sohasidagi muammolar va imkoniyatlarni ko‘rib chiqishdan iboratdir. Tadqiqot maqsadida biz turizmni moliyaviy qo'llab-quvvatlashning asosiy yo‘nalishlari bo‘yicha dolzarb tahlil va tadqiqotlarni ko‘rib chiqdik.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида давлат секторидахаражатлар аудитини такомиллаштиришнинг хусусиятлари ва халқаро тажрибадан фойдаланишнинг назарий масалалари ёритилган
Мақолада нодавлат таълим ташкилотларининг мамлакат миллий иқтисодиётидаги аҳамияти, ушбу тармоқ соҳаларини ривожлантиришда ҳукумат томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат, нодавлат ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини назорат қилувчи ташкилотларнинг вазифалари, шунингдек, таълим фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг долзарб масалалари ёритилган.
Мақолада Ўзбекистон Республикасида масофавий аудитни ташкил қилиш ва ривожланишининг назарий масалалари ёритилган. Масофавий аудит бўйича илмий ишлар ва меъёрий ҳужжатлар таҳлил этилиб, хулоса ва таклифлар берилган
Ушбу мақолада нодавлат нотижорат ташкилотларида (ННТ) ички аудитни ташкил этиш ва уни ўтказишнинг муаммолари жиҳатлари, ички аудитнинг мақсади ва вазифалари, ННТ фаолиятида ички аудитни ўтказиш босқичлари ва унга қўйилган талабларни бажариш ечимлари ёритилган. Шунингдек, ННТда ички аудит жараёнида аниқланган камчиликлар ва хатоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилган. Бунинг натижасида ННТда ички аудит натижалари буйича кузатув кенгашига ички аудит ҳисоботи таркиби ва уни тузишнинг услубиёти таклиф қилинган
Мамлакатимизда жиноий йўл орқали олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишда банклар фаолиятини такомиллаштириш ва тадқиқ қилиш долзарб масала ҳисобланади. Мазкур мақолада банк тизими орқали жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришнинг назарий, иқтисодий-хуқуқий жихатлари ўрганилган
Tijorat banklarining milliy iqtisodiyotdagi raqobatbardoshligini oshirish, xalqaro integratsiya va iqtisodiy jarayonlardagi o’rnini yanada mustahkamlash, shuningdek, banklar faoliyatining jahon talablari va standartlariga muvofiqligini tekshirish va baxolashda ichki nazorat, ya’ni audit xizmatining alohida o’rni va ahamiyati bor. Maqolada yuqoridagi masalalar ko’rib chiqilgan, ichki audit xizmatini takomillashtirishga doir taklif va tavsiyalar berilgan.
Мазкур мақола мамлакатимизда фаолият юритаётган турли мулкчилик шаклидаги хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар билан боғлиқ муносабатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришнинг назарий асосларига бағишланади. Хўжалик юритувчи субъектлардаги товар-моддий захираларнинг турлари, уларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишда бухгалтернинг асосий вазифалари, шунингдек, инвентаризация ҳолати ҳамда уларнинг сақланиши устидан ички назоратнинг ўрнатилганлиги бўйича фиклар ёритиб берилган. Ушбу вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда бирламчи бухгалтерия маълумотларидан, синтетик ва аналитик ҳисоб регистрларидан фойдаланиш бўйича таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилган. Бу эса хўжалик юритувчи субъектларда товар-моддий захиралар ҳисобини ташкил этишдаги бир қанча муаммоларни бартараф этиб, молиявий ҳисобот маълумотларининг ҳаққонийлик даражасини оиширишга хизмат қилади.
Мазкур мақолада олий таълим муассасаларида моддий қийматликлар ички аудитида қўлланиладиган аудиторлик усул ва амаллари, хусусан, мазкур жараёнда қўлланиладиган инвентаризация усулининг мазмуни, инвентаризация усули хусусиятлари ёритилиб, мазкур соҳада тадқиқотлар олиб боришнинг долзарблиги очиб берилган. Мақоланинг “мунозара” қисмида ушбу мавзуда илмий тадқиқотлар олиб борган иқтисодчи олимлар томонидан билдирилган фикрлар, улар илмий қарашлари ҳамда муаллиф илмий ғояларидан улар фикрларининг фарқли жиҳатлари назарий фикрлар асосида ёритиб берилган. Бунда, мақола мавзуси бўйича тадқиқот олиб борган ҳар бир иқтисодчи олимнинг ғоялари акс эттирилган манбалар батафсил акс эттирилган.
Мақолада солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган камерал солиқ текширувларининг услубий асосларини такомиллаштириш ва уларни самарадорлигини баҳолаш йўллари бўйича тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, тадқиқот доирасида хулоса ва таклифлар шакллантирилган.