Мақолада суғурта ташкилотларида ички назорат тизимини баҳолаш жараёнлари, ички назорат тизимини текшириш босқичлари, ички назоратни аниқлаш ва баҳолаш модели, ички назорат тизимини бошқариш мезонлари ёритиб берилган. Олиб борилган тадқиқотлар натижасида суғурта ташкилотларида ички назорат тизими самарадорлигини баҳолаш жараёнини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Мақолада кўчмас мулк солиғи базаси ва ставкаси билан боғлиқ асосий сиёсий қарорлар, ҳамда, солиқ маъмуриятчилигидаги муҳим функциялар – баҳолаш, ҳисоб-китоб қилиш ва ундирув жараёнлари кўриб чиқилган. Шунингдек, анъанавий кўчмас мулк солиғи (бинолар ва ер участкаларининг баҳоланган қиймати учун йиллик тўланадиган солиқ) ва кўчмас мулк битими бўйича транзакция солиқлари (кўчмас мулк эгалигининг ўзгариши билан солиқ ёки давлат божи (герб тўлови) сифатида ундирилади) турларини ислоҳ қилишга эътибор қаратган ҳолда кўчмас мулк солиғи ислоҳотларини муваффақиятли амалга ошириш ҳамда солиқ маъмуриятчилиги бўйича таклиф ва тавсиялар келтирилган. Илмий адабиётларни таҳлил қилиш ҳамда халқаро тажрибага асосланган ҳолда берилган таклифлар асосида Ўзбекистонда кўчмас мулк солиқларини ислоҳ қилишнинг амалий жиҳатлари бўйича батафсил тавсиялар берилган.
Мазкур мақолада Қашқадарё вилоятида аҳолининг такрор барпо бўлиш жараёнларининг меҳнат ресурслари шаклланишига таъсири социологик тадқиқотлар асосида баҳоланган. Тадқиқот доирасида ҳудуд аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари таҳлил қилиниб, туғилиш даражаси, оилаларда фарзандлар сони, никоҳ ёши, миграция жараёнлари, турмуш шароити ва аҳоли саломатлиги каби омилларнинг меҳнат ресурслари шаклланишига таъсири аниқланган. Таҳлил натижаларига кўра, ҳудудда демографик жараёнларнинг барқарорлиги ва юқори туғилиш майли меҳнат ресурслари ўсиши учун асос яратаётгани, бироқ миграция ва ижтимоий инфратузилма билан боғлиқ айрим муаммолар мавжудлиги қайд этилган. Тадқиқот натижалари асосида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш ва демографик жараёнларни тартибга солиш бўйича амалий таклифлар ишлаб чиқилган.