• Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
  • Joriy nashr
  • Arxivlar
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
    • Talablar
    • Taqriz
    • To‘lov
    • Ilgʻor iqtisodiyot va pedagogik texnologiyalar
    • Nashrlar
  1. Uy
  2. Topish
Kengaytirilgan filtrlar

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА БАНК ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ МАСАЛАЛАРИ
Ойбек Ортиқов

Банк хизматлари бозорини бевосита ёки билвосита тартибга солиш юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар олдини олиш ва уни минималлаштиришга хизмат қилади. Банк хизматлари бозорини Марказий банк томонидан тартибга солиш ва уни назорат қилиниши, мамлакатда банклараро рақобатни ривожлантириб қолмасдан, балки банк хизматларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ошишига замин яратилади. Шу жиҳатдан, Ўзбекистон Республикасида банк хизматлари бозорининг тартибга солиш амалиётларини тадқиқ этиш ва уни такомиллаштириш банк тизимининг барқарор ривожланиш омили ҳисобланади. Мазкур мақолада, Ўзбекистон Республикаси банк хизматлари бозорини тартибга солиш масалалари тадқиқ этилган ва тегишли тавсиялар ишлаб чиқилган.

06/30/2024
  • PDF
392-402 141 63
АВТОТРАНСПОРТ ЭКСПЕДИТОРЛИК КОРХОНАЛАРИДА ДАВЛАТ -ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ТИЗИМИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Мухаббат Эргашева

Корхоналар ва аҳолининг борган сари транспорт экспедиторлик хизматларига (ТЭХ) эхтиёжни ошиб бориши муносабати билан ТЭХни амалга ошираётган автокорхоналарининг маркетинг стратегияларини такомиллаштиришни талаб қилади. Хизматлар шошилинч ёки вақт нуқтаи назардан, бемалол турларига тақсимланиб, уларни маркетинг стратегияларида инобатга олиниши ҳамда давлат – хусусий шериклик тизимидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир: ДХШ иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, барқарор ривожланишини таъминлаш, ижтимоий инфратузилмани шакллантириш, тиклаш, ундан фойдаланиш, сақлаш, давлат хизматлари сифатини яхшилаш ва уларни эркин фойдаланишни кенгайтириш, фойдаланишни кенгайтириш, хусусий секторнинг молиявий маблағлари, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб этишни таъминлайдиган шарт-шароитлар яратиш қатор вазифаларни ижобий ҳал қилиш ҳамда мавжуд имкониятлардан оптимал фойдаланишнинг муҳим йўналиши сифатида майдонга чиқади.

04/30/2026
  • PDF
414-421 39 29
ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИГИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЛОЙИҲАЛАР ТАҲЛИЛИ
Жавоҳир Абдуллаев

Ушбу илмий мақолада давлат ва хусусий сектор ўртасидаги самарали ҳамкорликни таъминлаш, инфратузилмани ривожлантириш ва давлат хизматлари сифатини оширишга хизмат қиладиган давлат-хусусий шериклик (ДХШ) лойиҳалари доирасида амалга ошириш натижасида эришилган натижалар таҳлил қилинган ва истиқболда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар баён этилган.

07/31/2024
  • PDF
215-220 107 57
НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Бобур Боронов , Шавкат Саломов

Мақолада нодавлат таълим ташкилотларининг мамлакат миллий иқтисодиётидаги аҳамияти, ушбу тармоқ соҳаларини ривожлантиришда ҳукумат томонидан олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий сиёсат, нодавлат ташкилотлар томонидан кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини назорат қилувчи ташкилотларнинг вазифалари, шунингдек, таълим фаолияти билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотларда бухгалтерия ҳисобини юритишнинг долзарб масалалари ёритилган.

02/27/2025
  • PDF
268-274 80 43
ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИ БОЗОРИ ТАҲЛИЛИ
Акмал Расулов

Ушбу тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги таълим хизматларининг бозорини жорий ҳолатини таҳлил қилиш, таълимнинг турли даражаларидаги давлат ва хусусий муассасаларга эътибор қаратишдир. Ушбу таҳлил Ўзбекистонда таълимнинг бугунги кундаги ҳолати ва сифати ҳамда рақобатбардошлигини оширадиган сиёсатини ишлаб чиқишда илмий аҳамиятга эга бўлиб, муаллифнинг таҳлилий мулоҳазалари келтирилган.

07/31/2024
  • PDF
387-392 95 46
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИГА СУБСИДИЯЛАР, ИМТИЁЗЛАР ВА ПРЕФЕРЕНЦИЯЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Умид Нормурзаев

Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш борилмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этилиши солиқ қонунчилик ҳужжатларига киритилган асосий ўзгариш ва солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш уларга янгича ёндашувларни жорий этиш орқали бозор хизматлари ҳажмини ошириш, аҳолига янги иш ўринларини яратиш имкониятлари кенгайтириш муҳум вазифалардан бири ҳисобланади. Шунингдек, 2023 йил 18 август куни ўтказилган Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, солиқларни ўз вақтида тўлаб, қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига янада қулай шарт-шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этилиши ҳамда солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган

05/31/2024
  • PDF
584-591 91 77
"ИНКЛЮЗИВ ТУРИЗМ" ТУШУНЧАСИНИНГ КЎП ҚИРРАЛИЛИГИ
Шахло Азимова

"Инклюзив туризм" замонавий мунозараларда асосий тушунчадир, лекин у кўпинча етарлича аниқ талқин қилинмайди, хусусан, бу соҳадаги турли хил атамалар билан боғлиқлиги сабабли. Инклюзив туризм концепцияси ўзининг кўп қирралилиги туфайли универсал сайёҳлик маҳсулотлари, хизматлари ва саёҳат тажрибасида иштирок этиш муҳитини тақдим этиш орқали туризм саноатининг ўзини ва унинг саёҳат тажрибасига таъсирини яхшилашга қаратилган бир-бирига ўхшаш тушунчалар доирасида юзага келади. Бироқ, ушбу истиқболга қарамай, атаманинг концептуализацияси ноаниқ бўлиб қолмоқда. "Инклюзив туризм" атамасининг аниқ таърифи йўқлиги муаммоси қисман туризм соҳасидаги синоним атамаларни бир-бирининг ўрнини босувчи деб ҳисоблаш тенденцияси билан боғлиқ бўлиб, ногиронлиги бўлган шаҳслар туризм маҳсулотлари ва хизматларидан фойдаланишини таъминлашга қаратилган.

05/31/2024
  • PDF (Russian)
409-417 206 107
ЎЗБЕКИСТОНДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ
Гулам Эрназаров

Мақолада хизмат кўрсатиш соҳасининг иқтисодиётда тутган ўрни ва унинг мазмун-моҳияти атрофлича ўрганилиб, илмий ёндашувлар орқали очиб берилган. Шунингдек, унинг асосий кўрсаткичлари ва ривожланиш истиқболлари статистик таҳлил қилинган ва ўрганиб чиқилган.

09/29/2025
  • PDF
473-479 58 41
МАМЛАКАТИМИЗДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Гулам Эрназаров

Мақолада хизмат кўрсатиш соҳасининг иқтисодиётда тутган ўрни ва унинг мазмун-моҳияти атрофлича ўрганилиб, илмий ёндашувлар орқали очиб берилган. Шунингдек, унинг асосий кўрсаткичлари ва ривожланиш истиқболлари статистик таҳлил қилинган ва ўрганиб чиқилган.

08/29/2025
  • PDF
235-241 103 70
ИСЛОМ МОЛИЯСИ АСОСИДА БИЗНЕСНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ АМАЛИЁТИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Обид Исроилов

Мазкур мақолада Ўзбекистонда ислом молияси тамойиллари асосида бизнесни молиялаштиришнинг жорий ҳолати, истиқболлари ва долзарб муаммолари таҳлил қилинган. Муробаҳа, ижара, мушорака, мудораба каби инструментларнинг амалиётда қўлланиши, уларнинг тарқалиши ва молия муассасалари томонидан жорий этилиши тўғрисида маълумотлар келтирилган. Шунингдек, исломий лизинг (Taiba Leasing), финтех (IMAN) ва исломий суғурта (Apex Insurance) ташкилотлари фаолияти мисолида ислом молияси хизматлари таҳлил қилинган. Мақолада ислом молиясининг ҳуқуқий базаси, инфратузилмаси, аҳолининг молиявий саводхонлиги ва кадрлар етишмаслиги каби тўсиқлар атрофлича ёритилган. Хорижий тажриба ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликнинг аҳамияти ва истиқболли йўналишлари кўрсатилган. Шу боисдан, мақола илмий тадқиқотчилар, давлат органлари ва ислом молияси институтлари учун амалий аҳамиятга эга бўлиш мумкин.

07/31/2025
  • PDF
228-238 133 74
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ, УНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ, ИҚТИСОДИЙ ТАҲЛИЛИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Гулам Эрназаров

Ушбу мақолада хизмат кўрсатиш соҳасининг мазмун-моҳияти очиб берилиб, унинг асосий кўрсаткичлари ва ривожланиш истиқболлари ўрганиб чиқилган. Шунингдек, хизматлар соҳасининг миллий иқтисодиётда тутган  ўрни, аҳамияти, унинг ЯИМ даги улуши ва асосий кўрсаткичлари статистик таҳлил қилинган. 

06/30/2025
  • PDF
240-46 110 63
ЎЗБЕКИСТОНДА БАНКЛАРНИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ ТАҲЛИЛИ
Малика Умарова

Ушбу мақолада банкларни трансформациялашнинг назарий жиҳатлари, олимларнинг илмий ёндашувлари келтирилган. Шунингдек, мамлакатимизда банкларни трансформациялаш жараёнининг жорий ҳолати, босқичлари  таҳлил этилиб, мамлакатда банкларни трансформациялаш жараёнининг асосий муаммо ва камчиликлари таҳлил этилган.

12/27/2024
  • PDF
400-409 96 40
СТРАТЕГИК БОШҚАРУВ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШНИНГ ХАЛҚАРО ТАЖРИБАСИ ВА УНИ ШОЛИЧИЛИК ТАРМОҒИДА ҚЎЛЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Каржаубай Нурманов

Мақолада корхоналарда стратегик бошқарув ҳисоби ва таҳлилини шакллантиришнинг назарий-услубий асосларини ривожлантириш, шунингдек, стратегик бошқарув ҳисобини юритиш усулларини такомиллаштириш, самарали бошқарув қарорларини қабул қилишда даромадлар ва харажатларни стратегик таҳлил қилиш тизимини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил қилиш йўналишлари кўриб чиқилган.

10/31/2024
  • PDF
398-405 225 77
БАНК МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ХИЗМАТЛАРИДА МОЛИЯВИЙ ИННОВАЦИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Аббос Хужамуратов

Мақолада банк маҳсулотлари ва хизматларини такомиллаштиришда қўлланиладиган инновациялар таҳлил қилинган, банк хизматларини такомиллаштиришда, уларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришда қўлланиладиган молиявий инновациялар бўйича фикрлар юритилган.

06/30/2024
  • PDF
497-506 102 41
СОЛИҚ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ БАҲОЛАШНИНГ АСОСИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА БУГУНГИ КУНДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Фаррух Файзиев

Мақола солиқ органлари фаолиятининг баҳоланиш тартиблари, баҳолашнинг асосий мақсадлари, бу борада илмий изланишлар олиб борган олимлар, уларнинг қарашлари, солиқ органлари фаолияти самарадорлигини баҳоловчи кўрсаткичлар уларнинг мазмун-моҳияти, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатларда солиқ органлари фаолиятининг самарадорлигини баҳоланиши ва уларнинг бугунги кундаги ҳолати ҳақида тушунча беради.

06/30/2024
  • PDF (Russian)
455-462 111 61
1 - 15 from 15

So'rov yuborish

So'rov yuborish

Til

  • English
  • Русский
  • Uzbek

Axborot

  • O'quvchilar uchun
  • Mualliflar uchun
  • Kutubxonachilar uchun

Indeksatsiya

 




 









 

               

 

 

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil
 

KONTAKTLAR:

phone(+998) 94 643 30 39

maile-itt@mail.ru

telegram@e_itt_manager

 
NAVIGATSIYA:
Joriy nashr Arxivlar Jurnal haqida Kontaktlar
 
© Copyright 2026 Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer