Ushbu maqolada nomoddiy aktivlarning ta’rifi, ularni dastlabki tan olish va baholash, keyingi baholashlar, amortizatsiya hisoblash usullarini qo‘llash, hisobdan chiqarish, nomoddiy aktivlar hisobini Moliyaviy hisobotning xalqaro standartlariga muvofiq aks ettirish hamda moliyaviy hisobotning tegishli moddalarida ochib berish jihatlariga e’tibor qaratilgan.
Мақолада ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича Россия Федерацияси субъектларида қўлланилаётган тажрибалар атрофлича таҳлил қилинган. Бунда айниқса, ногиронлар учун ажратилаётган квота иш ўринлари миқдори, иш берувчилар учун имконияти чекланган шахсларни ишга қабул қилганликлари учун берилаётган имтиёзлар, махсус иш ўринларининг ташкил қилиниши масалалари атрофлича ўрганилган. Шунингдек, иш берувчилар томонидан квота бўйича қонунчилик талабларининг бажарилиши юзасидан назоратнинг олиб борилиши, бу йўналишдаги маълумотларнинг шаффофлиги ва ошкоралиги масалалари таҳлил қилинган.