Ушбу илмий мақолада темир йўл тариф сиёсатининг шаклланиш эволюцияси 1884-2022 йиллар оралиғини қамраб олган ҳолда тадқиқ этилган. Ишда жорий даврда Ўзбекистон темир йўл тариф сиёсати ва нарх белгилашнинг норматив асослари ҳам ўрганилган.
Ушбу мақолада туризм соҳасида хизматлар сифатини такомиллаштиришда сунъий интеллект технологияларининг ўрни ва аҳамияти комплекс тарзда таҳлил қилинган. Тадқиқот доирасида сунъий интеллектнинг асосий функционал имкониятлари, жумладан хизматларни индивидуаллаштириш, бизнес жараёнларни автоматлаштириш, прогнозли таҳлил ва мижозлар фикрларини рақамли таҳлил қилиш каби йўналишлар атрофлича ёритилган.Шунингдек, замонавий рақамли ечимлар - чат-ботлар, виртуал ёрдамчилар, динамик нарх шакллантириш механизмлари ҳамда автоматлаштирилган брон қилиш тизимларининг туристик хизматлар самарадорлиги ва рақобатбардошлигига таъсири илмий жиҳатдан асослаб берилган.Мақолада Ўзбекистон туризм бозори шароитида амалга оширилган таҳлиллар орқали туристик оқимнинг ортиши ва хизматларга бўлган талабнинг ўсиши сунъий интеллект технологияларини жорий этишни долзарб вазифага айлантираётгани кўрсатилган. Шу билан бирга, мазкур технологияларни самарали татбиқ этиш инфратузилма ривожи, рақамли компетенциялар ва малакали кадрлар тайёрлаш билан узвий боғлиқ эканлиги таъкидланган. Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, сунъий интеллект туризм соҳасида хизмат сифатини ошириш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва мижозлар қониқишини таъминлашда муҳим стратегик омил ҳисобланади. Мақолада келтирилган хулосалар рақамли трансформация шароитида сунъий интеллект технологияларининг туризм соҳасидаги аҳамияти ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлайди.
Мақола иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий ҳолатини тизимли баҳолаш ва уларни барқарор ривожлантиришга қаратилган амалий ёндашувни таклиф этади. Тадқиқотда ликвидлик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик, фаолият ва активлар рентабеллиги каби кўрсаткичлар асосида диагностик модел тузилади. Муаллиф банкротлик хавфини баҳолаш учун прогноз баланс, пул оқимлари бюджети ва даромад-ҳаражатлар бюджетини ўзаро боғлиқ ҳолда қўллашни, нарх-ҳамкорлик тузилмасини қайта кўриб чиқиш, харажатларни оптималлаштириш, айланма активларни тезлик ва қайтариш имкониятига кўра қайта таркиблаштиришни таклиф қилади. Мақола натижалари ночор корхоналарда молиявий соғломлаштиришни тезкор бошлаш ва узоқ муддатли рақобатбардошликка эришиш учун методик асос бўлиб хизмат қилади.
Мамлакатимизда электрон тижоратни ривожлантиришга катта эътибор берилмоқда ва бу бежиз эмас албатта. Чунки бу турдаги савдоларнинг ташкилотлар учун ҳам, мижозлар учун ҳам кўплаб афзалликлари мавжуд. Ташкилотлар электрон тижорат орқали ўз даромадларини ошириши, мижозлари сонини кўпайтириши ва бундан ташқари ўз товар ва хизматларини хориж давлаларига ҳам сотишлари мумкин бўлади. Мижозлар эса ўз навбатида товарларни уйдан туриб интернет орқали сотиб олиш имкониятига эга бўладилар.